ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ИЖРОСИ МУХОКАМА ҚИЛИНДИ.

Жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон давлат Филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмасида 2022 йилда жамоа шартномасини бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Ахмедов иштирок этди.
кун тартибидаги биринчи масала, 2022 йилда бажарилган ишлар юзасидан бўлинма директори в.в.б. Э.Хужагелдиев ҳамда КУК раиси Ф.Вохидованинг хисоботи тингланиб , 2022 йил бўйича Жамоа шартномаси бажарилиши қониқарли деб топилди.
Шундан шўнг 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама бўлиб, мазкур ҳужжат меҳнат жамоаси ва ишберувчилар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

 

Янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 27 март куни Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармасида ҳамда Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани молия бўлимида ҳам 2022 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.