Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси бўлади.
2023 йил 24 март куни вилоят касаба уюшмалари кичик мажлислар залида тармоқ касаба уюшма ҳодимлари, сиёсий партия вакиллари иштирокида «Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат пойдевори» мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов иштирок этди.
Тадбирда Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириб, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги таъкидланди.
Шунингдек, Умумхалқ муҳокамаларида 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлиги алоҳида қайд этилиб, янгиланаётган Конституция том маънода халқ Конституцияси бўлганлиги эътироф этилди.
Тадбир давомида Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилаётганлиги моддалар сони 128 тадан 155 тага ошганлиги ҳамда, Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпайганлиги таъкидланиб, амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланганлиги айтиб ўтилди.
Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти, кўлами ва ҳажмидан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирда баён этишга барча асослар борлиги, шу боис Конституциявий қонун лойиҳаси номи “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” деб ўзгартирилди.
Шунигдек, аҳолидан келиб тушган таклифларнинг қарийб 20 фоизи, яъни 18 мингтаси айнан парламентни ислоҳ қилиш билан боғлиқ бўлиб, халқ ҳокимиятчилигини кучайтириш, халқ вакиллик органи бўлмиш парламентнинг ролини ва ўрнини, масъулиятини ошириш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, умуман мамлакатимизда парламентаризм, халқ ҳокимиятчилигини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор нормалар лойиҳага киритилган.
Янгиланган Конституция жамиятни янада тараққий эттиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли таъминланишига хизмат қилади.
Тадбир якунида иштиокчиларнинг саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб берилди.