25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни.

Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимларига 25 октябрь — «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни» байрами муносабати билан Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Велошоссе эстафета мусобақаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 октябрь куни «Олтин учбурчак» лойихаси  маршрути  бўйлаб  спортнинг  велошоссе  эстафета  мусобақаси вилоят   босқичи ўтказилди. Мусобақа ғолибларига  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари топширилди

 

Хотин-қизлар учун янги иш ўринлари

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида касаба уюшмалари томонидан ажратилган маблағлар эвазига «SERDSE MIRA» масъулияти чекланган жамияти томонидан  хотин-қизларга нон ва қандолатчилик махсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида янги иш ўринлари яратилмоқда.

Хотин-қизлар муаммолари ҳал этилмоқда

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенат аъзоси А.Соатов Олтинсой туманида хотин-қизлар учун янгидан ташкил этилган «OLTINSOY ZIF TEXTIL» масъулияти чекланган жамияти ишчи ходимлари билан учрашиб суҳбатлашмоқдалар.