
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Ангор туманида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда олдин ҳарбий хизматда бўлиб ҳозирги кунда таълим соҳасида ишлаётган ҳарбийлар таклиф этилди.
14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни» муносабати билан Ангор туманида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда олдин ҳарбий хизматда бўлиб ҳозирги кунда таълим соҳасида ишлаётган ҳарбийлар таклиф этилди.
Сурхондарё вилояти Термиз шахрида 14 январь-«Ватан ҳимоячилари куни» ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Мотамсаро она ҳайкали пойига ҳарбийлар ва давлат ташкилотлари гулчамбарлар қўйишди. Гулчамбар қўйиш маросимидан кейин ҳарбийлар паради бўлиб ўтди. Ушбу тантанали маросимда вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари хам фаол иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар Хусаинов Ғулом Чориевич ва Эсанов Акбар Жабборовичларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиб, уларга қимматбаҳо совғалар топширилди.