“Конституция-бахтимиз пойдевори”

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишлаб таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши ташаббусида тумандаги 12-мактабда “Конституция-бахтимиз пойдевори” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда конституциямиз тарихи ҳақида маълумотлар берилди ҳамда ўқувчилар томонидан тайёрланган сахна кўринишлари ижро этилди.

 

Спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

6.12.2018й. Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташаббусида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан таълим  муассасаларида ишлаётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Спортнинг волейбол, баскетбол, шахмат ва шашка турлари бўйича иштирокчи қизларимиз беллашишди.  Тадбир сўнгида туман касаба уюшма кенгаши томонидан фаол иштирок этган  ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Тарғибот лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Констиуциясининг мазмун моҳияти ва касаба уюшмалари фаолиятининг конституциявий кафолатларини ёшларга етказиш , олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларни касаба уюшмалари аъзолигига кенг жалб қилиш мақсадида жорий йил 5 декабрь куни Термиз давлат университетида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати» тарғибот лойиҳаси ўтказилди.