Давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан Ангор туман маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимида   “Конституциямиз – бахтимиз қомуси”  мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди

Salomatlik tuman boylik

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 30 ноябрь куни Шўрчи туманида касаба уюшмалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий лойиҳалар доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туманнинг чекка ва чегара ҳудудлари ҳисобланган “Озод”, “Лайлакхона”, “Хушчекка” ва “Эзгулик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оила аъзолари бўлган ҳомиладор аёллар ва болалар ҳамда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббиёт ходимлари томонидан тегишли маслаҳатлар бериди, ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди ҳамда аҳоли учун зарур бўлган дори-дармонлар тарқатилди.

“Маънавият соати” ўтказилди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал  қурилиш  индустрияси  ходимлари Сурхондарё  вилоят  бирлашган  касаба  уюшма  қўмитаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирокида   “Ўзбекистон  Республикасининг  биринчи Президенти  Ислом  Каримов хотирасига бағишланган “Сиздан озод ва обод Ватан қолди” мавзусида  “Маънавият соати” ўтказилди.

Bayram tadbiri o’tkazildi

Сурхондарё вилоят транспорт , йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган ташкилотлар касаба уюшма қўмитаси томонидан 8 ноябр — Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан жорий йилнинг 7 ноябрь куни байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда “Соғлом авлод жамғармаси” тиббиёт ходимларига касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.