“Ibratli maktab” tadbiri o’tkazildi

Жорий йилнинг 1 декабр кунида таьлим фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таминлаш ва ташкил этиш бўлими билан ҳамкорликда “Ибратли мактаб” тадбири ўтказди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларига таьлим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди.

Yoshlar bizning diqqat markazimizda

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, туман ҳокимлиги, туман марказий шифохонасига қарашли ОИТС маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати туман кенгаши ҳамда туман ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда “1 декабр – халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан 2015 йил 1 декабрь куни Шеробод туманидаги 67-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз”, “ОИТС ва гиёҳвадликка қаршимиз” мавзуларида иншо ва расмлар танлови, спорт мусобақалари, “Гиёхвандлик аср вабоси” мавзусида давра сухбати ташкил этилди.
Ғолиб ўқувчи ва жамоалар касаба уюшмаси томонидан рағбатлантирилди;

3 dekabr-Xalqaro nogironlar kuni

Жорий йилнинг 2 декабр куни Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан “3 декабр — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирда узоқ йиллар таълим соҳасида ишлаган фахрийлар ҳамда бугунги кунда ногиронлик нафақасида бўлган бир гуруҳ ногиронлар ҳолидан хабар олиниб бир пиёла чой ташкил этилиб, қимматбаҳо совғалар топширилди.