Esdalik sovg’alari topshirildi

Жорий йилнинг 11 ноябр куни Ангор туман хокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорлигида “Намунали милиция таянч пункти”, ”Энг оқила маҳалла маслахатчиси” ва ”Энг намунали касаба уюшма қўмитаси раиси” кўрик танловининг туман босқичини ўтказишди. Туман босқичи ғолибларига кўрик танлов сўнгида ҳомийлар томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

“Imkon shou” madaniy-ma’rifiy tadbiri o’tkazildi

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Ангор туман “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорликда “Имкон шоу” маданий-маърифий тадбирини ўтказишди. Тадбирда умумий ўрта таълим мактабларининг етакчилари ва коллеж ўқувчилари беллашишди. Тадбир сўнгида ғолиб бўлган “Kамалак юлдузлари” гуруҳига касаба уюшма кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.