ХОДИМЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ СОВҒАСИ УЛАШИЛДИ

Янги йил байрами муносабати билан, тизимда фаолият юритиб келаётган ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси байрам совғалари тарқатилди.

Тадбирда Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Хақулов Ахмаджан Махмудович, вилоят кенгаши раиси А.Ахмедов ва кенгаш раиси ўринбосарлари, бўлим мудирлари, тармоқ кенгаши раислари, санаторий ва оромгоҳлар директорлари ҳамда тармоқ масъул ташкилотчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Хақулов Ахмаджан Махмудович бугунги кунда касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, ташкилот олдида турган муҳим вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтди, шунингдек яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан барчани қутлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси табригини тадбир иштирокчиларга етказди.

Шундан сўнг, касаба уюшма тизимида фаолият юритиб келаётган 194 ходимлар ҳамда бугунги кунда нафақада бўлган 20 нафар касаба уюшма нуронийларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан тайёрланган янги йил байрами совғалари тарқатилди.

ОИЛАЛАРГА УМИД УЛАШИБ…..

Ўзбек халқи — болажон халқ деб бежизга айтишмайди. Ўзбекистонда азалдан оила ва бола қадри жуда баланд. Ушбу мақол иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам ўзининг амалий тасдиғини топган эди. Ўзбек халқи 300 мингдан ортиқ қаровсиз қолган болаларни ўзининг иссиқ бағрига олиб катта қилган эди.

Охирги йилларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан болалар соғлиги, чақалоқлар ўлимини олдини олишга жуда катта эътибор берилмоқда.

Шундай бўлсада, аҳоли ўртасида, айниқса, ёш оилалар ўртасида фарзанд кўриш билан боғлиқ муаммолари учраб туради. Бунинг асосий сабабларидан бир ота-оналарнинг қолаверса, турмуш қуриш арафасидаги ёшларнинг ўз соғликларидаги муаммоларга вақтида етарлича эътибор қаратмасликларидан.  Йиллаб фарзандсиз юриш оқибатида қанчадан қанча оилалар ажрашиб кетмоқда.

Шу каби кўнгилсиз ходисаларга чек қўйиш, ёш оилаларнинг фарзандсизлик сабаб ажралиб кетишларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан фарзанд кўришида муаммолари бўлган ёш оила аъзоларининг соғликларини тиклашга ихтисослаштирилган “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар бериш тизими йўлга қўйилган.

Куни кеча шу каби ҳайрли тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан амалга оширилди. Узоқ йиллар фарзандсизликдан қийналиб келаётган 3 нафар аёлларга даволаниб соғликларин тиклашлари учун бепул йўлланмалар топширилди.   

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН –ЯНГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ” ШИОРИ ОСТИДА МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамкорликда Термиз туманидаги Термиз марвариди санаторийсида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни, ҳамда хамширалар куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сихатгоҳда фаолият олиб бораётган ишчи ходимлар касаба қўмитаси раислари ҳамда фахрийлардан иборат 100 га яқин ортиқ фаоллар иштирок этишди.

Тадбир давомида вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

МАРВАРИДДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамкорликда тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда турли маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Термиз туманидаги “Термиз марвариди” соғломлаштириш санаторийсида байрам муносабати билан ходимлар ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.

50 нафарга яқин ходимлар иштирок этган, қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтган мусобақалар якунида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари тақдирландилар.

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ШИОРИ ОСТИДА СПОРТ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмаси томонидан «11 ноябр-Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» га бағишлаб касаба уюшма аъзолари ўртасида спорнинг 5 тури бўйича спорт мусобоқалари ўтказилди.

Тадбирда фахрийлар, ёшлар ва мусобақаларнинг мактаб босқичида ғолибликни қўлга киритган 200 дан ортиқ касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди.

Қизғин курашларга бой ўтган мусобақалар сўнгида спорт турлари бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга касаба уюшмасининг совғалари топширилди.

“11–ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Мурувват” уйида мурувват акцияси.

Азалдан халқимиз меҳр-мурувватга, эътиборга муҳтож инсонларга ўзларининг меҳрли қўлларини чўзиб эътибор кўрсатиб келади. Бу борада касаба уюшмалари ҳам ташаббус кўрсатиб келмоқда. Жумладан байрам кунлари арафасида воҳадаги боқувчисиз қолган, ёлғиз, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар холидан хабар олиш, иларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлар ишлари анъанага айланган. Шу каби ҳайрия тадбирларидан “11–ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Денов туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун ташкил этилган “Мурувват” эркаклар интернат уйида уюштирилди.

Тадбирда Ўзбекистон Давлат муассалари ва жамоат хизматлари ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти кенгаши раиси Ўтаганов Ўктам, соҳа фаоллари ҳамда касаба уюшмаси аъзолари иштирок этди.

Тадбир якунида Касаба уюшма томонидан фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган бир қатор фаол ходимларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Мурувват уйида яшовчи ҳамда ишловчи ходимлар учун байрам дастурхони ёзилиб, маданий тадбир ташкил этилди.

Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари шиори остида учрашув ташкил этилди.

“11-ноябр – Касаба уюшмалари куни” муносабати билан ишлаб чиқилган тадбирлар режасига асосан “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалида “Касаба уюшмалари фаолиятида меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди ва филиал ходимларига масофадан видеоконференцалоқа орқали иштирок этиш имконияти тақдим этилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерасияси Сурхондарё вилоят кенгашининг меҳнат ҳуқуқи инспектори З.Х.Холов ва техник инспектор Э.Х.Менглиевлар иштирок этди ва давра суҳбати мавзуси бўйича маърузалар қилишди.

Тадбир қизиқарли ва самарали ўтди, буни филиал ходимлари билан меҳнат муносабатлари бўйича очиқ мулоқотлардаги фаоллиги сезилди, ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар тегишли жавоблар беришди.

Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан «Афруз» тантаналар саройида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма, ташкилотлар, касаба уюшмалари ходимлари ва фаоллари иштирок этди.
 
 
Таъкидланганидек, ўтган даврда касаба уюшмалари томонидан ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди. Айниқса, сўнги йилларда касаба уюшмалари жамиятимизнинг муҳим бир бўлагига айланганини вилоятимиз мисолида кўришимиз мумкин.
Бугунги кунда вилоятимизда касаба уюшмалари тизимида
2,5 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларда 370 мингдан зиёд фаоллар фидокорона меҳнат қиляпти. Улар корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этиб келяпти.
Байрам муносабати билан вилоят ҳокими касаба уюшма фаолларига ўз табригини йўллади.

11 НОЯБРЬ – КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ