Жорий йилнинг 4 сентябрь куни «Биринчи қўнғироқ» тадбири бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов Термиз туманидаги 35-сонли умутаълим мактабида 2019/2020 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” мавзусида 9-10-синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтди.