
Жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш ўтказилди
Жорий йилнинг 3 февралида Узун тумани 3,4–умумий ўрта таълим мактабларида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари бўйича жамоаларнинг умумий йиғилишлари ўтказилди.
Меҳнат жамоасига иш берувчи, касаба уюшмасининг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича комиссиянинг далолатномаси билан таништирилди.
2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг лойиҳаси билан таништирилди.