
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII-Қурултойига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Термиз шаҳар харбий госпиталининг мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII-Қурултойига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, қўрилтой делегати Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович иштирок этдилар. Тадбир давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида бўлиб ўтган VIII-Қурултойида билдирилган фикр мулоҳазалар, янгиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маъруза қилдилар. А.Ахмедов ўз маърузасида Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” деб белгиланганлиги, жорий йилнинг 8 мартидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг янги тахрири кучга кирганлиги ҳамда касаба уюшмалари тизимида халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмалари академияси ташкил этилиши режалаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тадбир иштирокчиларига етказдилар.