
Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида йиғилиш ўтказилди
18.11.2020й. Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи делегатлари томонидан Қурилтой қарорларини тушунтириш ва тарғибот қилиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг қурултой қатнашчиларига илк бор йўллаган тарихий табригида 11 ноябрь “Касаба уюшмалари ходимлари куни” деб белгиланганлиги, ҳамда касаба уюшмалари тизимида халқаро тажрибани пухта биладиган етук кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмалари академиясини ташкил этилиши, “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2016-2020 йиллардаги фаолияти ва миллий тараққиётнинг замонавий босқичида касаба уюшмаларининг устувор вазифалари ҳақида ахборотлар берилди.