«Sho’rchidonmahsulotlari» ochiq aksiyadorlik jamiyati kasaba uyushma qo’mitasida amaliy o’quv-seminar o’tkazildi.
Амалий ўқув-семинар 2014 йил 22 май куни соат 9-00 да семинар иштирокчиларини рўйхатга олиш билан бошланди.
Семинар иштирокчилари икки гуруҳга бўлинган ҳолда тумандаги фаолияти намунали йўлга қўйилган “Шўрчидонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти ва тумандаги 59-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмиталарига ташриф буюришди ва уларнинг фаолияти билан танишишди.
Семинарни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов очиб, Республикамизда, вилоятимизда Давлатимиз раҳбари ва Ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилаётган ижобий ишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараси, касаба уюшмалари тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида гапирди.
Шунингдек, вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятида касаба уюшмаларининг тутган ўрни ва роли ҳақида ҳамда олиб бораётган фаолияти, касаба уюшмалари тизимидаги такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўзлади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маданий-маърифий ишлар бўлими мудири Л.Холмўминова “Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг устувор вазифалари” тўғрисида маъруза қилди. У йиғилиш иштирокчиларига бугунги кунда касаба уюшма ташкилотларининг олдида турган вазифалар тўғрисида атрофлича тушунча бериб ўтди.
Шунингдек, ўқув-семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Муҳаммадиев “Касаба уюшма ташкилотларида ташкилий ишларни Устав талаблари асосида йўлга қўйиш ва бу борада бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Анарбоев “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни ташкил этиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, юридик бўлими етакчи юрисконсульти А.Бабаяров “Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Д.Шукуров “Меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнаткашларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бу борада жамоатчилик назоратини ташкил этиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ў.Ўтаганов “Касаба уюшма ташкилотларида маданий-маърифий ва спорт ишларни ташкил ва туризмни ривожлантириш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, молия бўлими мудири Р.Холматов “Молиявий масалаларда амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этиш, аъзолик бадаллари тушуми тўлиқлигини таъминлаш, молиявий интизомга риоя этиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари, касаба уюшма бюджети маблағлари ҳисобидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришни ташкил қилиш ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, ижтимоий суғурта бўлими мудири Ў.Мирзаев “Ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар ҳисобига ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни мақсадли сарфлаш тўғрисида”ги, “Шўрчидонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Назарова ““Шўрчидонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитасининг ижобий иш тажрибаси тўғрисида”ги, Шўрчи туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси М.Рахмонова “Шўрчи туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмитасининг ижобий иш тажрибаси тўғрисида”ги маърузалари билан иштирок этишди.
Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши маданий-маърифий ишлар бўлими мудири Л.Холмўминова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов, молия бўлими мудири Р.Холматовлар жавоб беришди.