Salomatlik tuman boylik
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 30 ноябрь куни Шўрчи туманида касаба уюшмалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий лойиҳалар доирасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туманнинг чекка ва чегара ҳудудлари ҳисобланган “Озод”, “Лайлакхона”, “Хушчекка” ва “Эзгулик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оила аъзолари бўлган ҳомиладор аёллар ва болалар ҳамда ўсмирлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, тиббиёт ходимлари томонидан тегишли маслаҳатлар бериди, ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди ҳамда аҳоли учун зарур бўлган дори-дармонлар тарқатилди.