![](http://surxondaryo.kasaba.uz/wp-content/plugins/lazy-load/images/1x1.trans.gif)
Кўрик-танлови ўтказилди
Жорий йилнинг 25 май куни “Ҳамширалик иши-тиббиётнинг асосий таянчи” мавзусида мутахасисларнинг малака ва маҳоратини юксалтириш, ўрта тиббиёт ходимларининг меҳнатдан манфаатдорлигини ошириш борасида “Ҳамшира — 2017” кўрик танловининг Сурхондарё вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик танловда Термиз шаҳар, туманлар тиббиёт бирлашмалари ва вилоят даволаш профилактика муассасаларидан жами 17 нафар фаол ҳамширалар иштирок этиб, ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди. Кўрик-танлови ғолибларига Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Ҳамширалар ассоциацияси” ва ҳомий ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. |