“Касаба уюшмалари соврини” учун шахмат мусобақаси ўтказилди.
“Соғлом она ва бола йили”, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда 20 июль Ҳалқаро шахмат куни муносабати билан “Касаба уюшма соврини учун” IV-анаънавий Республика миқёсидаги очиқ шахмат мусобақаси жорий йилнинг 20-26 июль кунлари Узун туманидаги “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилди.
Мусобақада Республиканинг барча вилоятларидан терма жамоалар иштирок этдилар. Мусобақа жараёнида шахмат бўйича , Ҳалқаро спорт устаси Х . Тўраев 25 та шахмат доскасида сеанс ўйинларини ўтказди.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва иштирокчи жамоалар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.