“Kasaba-tur” velomarafoni o’tkazildi
Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, велоспортнинг оммавийлигини ошириш ҳамда бирлашма кенгашининг “Соғлом она ва бола йили” дастурида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-тур” веломарафонининг вилоят босқичи жорий йилнинг 14 май куни Термиз шаҳрида ўтказилди.
Веломарафон мусобақасида 300 нафардан зиёдроқ ҳаваскор велоспортчилар зўр иштиёқ билан иштирок этдилар.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва иштирокчилар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.