“Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Термиз шаҳрида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоаларидаги иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш мақсадида корхона ва ташкилотлар балансида бўлган маданият саройлари ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг болалар бадиий жамоалари, якка ижрочилар иштирокида ”Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловда Термиз шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 85 нафар ёшлар иштирок этдилар. Танлов ғолиб ва иштирокчилари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг дипломлари, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.