
Фахрий ёрлиқ топширилди.
Ангор тумани 9-сонли Мусиқа ва санъат мактабида «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»Давлат Дастури бандларини бажариш мақсадида 3-сон умумий ўрта таълим мактаби директори Шавкат Азимович Хайитовни нафақага кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбир сўнгида касаба уюшма бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқ топширилди.