Termiz shahrida konferensiya o’tkazildi

2015 йилнинг 20 июнь куни соат 10:00 да агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят ташкилотининг III- ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ибраимов Шайдулло олиб борди.
Конференция ишида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бош юристконсульти Абдуллаев Манзурбек, Ангор тумани “Саиднасирхон” фермер хўжалиги рахбари Ўзбекистон Қаҳрамони Бахромов Исоҳон, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси молия бўлими мудири Холматов Равшан ва 42 нафар делегатлар иштирок этишдилар. Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ибраимов Шайдуллонинг 2013 йил 15 февралидан 2015 йил май ойигача олиб борилган фаолияти хақида ахбороти эшитилди.

Bolalar sog’lomlashtirilmoqda

Сурхондарё вилояти худудидаги шаҳар ташқарисида фаолият юритаёган болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 1455 нафар болалар мароқли ва мазмунли дам олмоқдалар. Жорий йилнинг 16 июнь куни Сариосиё ва Узун туманидаги кўп болали кам таъминланган оилалар фарзандларининг 100 нафари Самарқанд вилоятининг “Золотинка” оромгоҳида соғломлаштирилмоқда

Delegatlar saylandi.

2015 йил 10 июнь куни Сурхондарё вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг II – Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Х. Қўзимуродовнинг ҳисобот давридаги ахбороти эшитилди. Юқори касаба ташкилотлари Қурултойи ва Конференцияларига делегатлар сайланди.

Ilg’or fermer xo’jaliklari rag’batlantirildi

Термиз тумани “Амударё Гулбаҳор “ сув истеъмолчилар уюшмаси ҳудудидаги барча фермер хўжаликлари жорий йилнинг 31 май куни давлатга ғалла сотиш режаларини республикада биринчи бўлиб бажардилар. Илғор фермер хўжалик раҳбарлари ва ишчилари Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгашининг совғалари билан тақдирландилар.

O’quv seminarlari o’tkazilmoqda

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари органлари томонидан “Касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ корхона ва ташкилотларга иш берувчиларга бириктириш ҳамда ишга жойлаштиришни ташкил этиш бўйича тадбирлар” бўйича 2015 йилнинг май ойида ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.
“Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ўзаро ҳамкорлик асосида амалга ошириладиган вазифалар” бўйича касаба уюшма органлари томонидан “Меҳнат соҳасидаги халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик. Ёшлар меҳнатини тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини “(Меҳнат Кодексининг 84- ва 2471-моддалари) ва “Жамоа шартномалари ва улар орқали белгилаб қўйиладиган ёшларнинг меҳнат ҳуқуқлари тўғрисида” маърузалар қилиниб уларга тушунчалар берилмоқда.
Вилоят бўйича 116 та касб-ҳунар коллежларидан бугунги кунга қадан 112 та коллежларда 41473 нафар битирувчилар билан ўқув-семинарлари ўтказилиб, битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ўқув семинарлари 1 июнга қадар якунланиши режалаштирилган.

Termiz shahrida konferensiya o’tkazildi

2015 йилнинг 25 май куни соат 10:00 да Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар, туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибрагимов олиб борди.
Конференцияда 25 нафар кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари бир овоздан Базаров Шахобиддин Чориевични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар, туман кенгаши раиси этиб сайладилар.

Hisobot-saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

2015 йил 22 май куни таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда жами 58 нафар делегатлар қатнашди. Ҳисобот-сайлов конференцияда Термиз шаҳар кенгаши раиси этиб Холияров Бахтиёр Нурбаевич бир овозда сайланди.

Музработ туманида конференция

2015 йилнинг 13 май куни cоат 10:00 да Музробод туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов олиб борди. Шунингдек конференция ишида туман ҳокимининг маданият ва маърифат ишлари бўлими бошлиғи Т.Бозоров, Музробод туман касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи Кенгаш раиси Х. Бегимқулов, меҳнат фахрийси О. Бозоров, касабаси уюшма фахрийси Ж.Ғоффоровлар қатнашди.
Конференцияда 19 та кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари Ортиқов Тўлқин Зоировични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музработ туман Кенгаши раиси этиб сайладилар.

Совриндор билан учрашув

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида журналистика сохасида “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халкаро танловда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг “Кексаларни эъзозлаш йили” га бағишланган
“Энг яхши материал учун” мукофоти совриндори – Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси бўлими мудири Райхон Жумаевани шарафлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар ҳамда совриндорларни табриклаб унинг ижодий ишларга муваффақиятлар тиладилар