Ilg’or terimchilar rag’batlantirildi

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман кенгаши томонидан 2015 йил 30 сентябрь куни Олтинсой туманида пахта йиғим теримида қатнашаётган 92 нафар теримчиларга дастурхон ёзилиб, ош тайёрланиб уларнинг ҳолидан хабар олинди.
31 нафар илғор теримчиларга касаба уюшмаларининг 2740,0 минг сўмлик қимматбаҳо совғалари топширилди.

Faxriylarga e’tibor

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ангор туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорликда 1 октябрь ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан уйда кексалик гаштини сураётган фахрий ва ногирон ўқитувчилар холидан хабар олинди. Фахрий ўқитувчиларга касаба уюшма кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Hasharchilarga yordam

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз тумани Кенгаши ҳисобидан 2015 йил пахта йиғим — теримида қатнашган илғор теримчиларга 2140.0 сўмлик қимматбаҳо совғалар ҳамда 410.0 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ilg’orlar rag’batlantirildi

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни пахта йиғим — теримида фаол иштирок этаётган илғор теримчилардан 28 нафари таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан рағбатлантирилди.

“Hormang paxtakorlar” shiori ostida

“Ҳорманг пахтакорлар” шиори остида Термиз туман ҳокимлиги ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз тумани кенгаши томонидан 2015 йил пахта йиғим – теримида қатнашган илғор теримчиларга қимматбаҳо совғалар тарқатилди.

Hasharchilar rag’batlantirildi

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Tермиз шаҳар Кенгаши томонидан 2015 йил пахта йиғим-теримида илғор қатнашган соҳа ҳашарчи-теримчиларига 378000 сўмлик қимматбаҳо совғалар жойларга чиқиб топширилди.

Tadbir o’tkazildi

Жорий йилнинг 28-29 августь кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ тумани кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Бетакроримсан, ягонамсан, она Ватаним — Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий — амалий, маданий-маърифий тадбирлар хамда билимлар кунига бағишлаб “Фахрийлар — фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбир сўнгида кекса педагог ходимларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Sport musobaqasi o’tkazildi

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги №18299 ҳарбий қисмда жорий йилнинг 28 август куни спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ҳарбий қисмнинг ҳаваскор спортчилари спортнинг шахмат — шашка, волейбол ва бадментон турлари бўйича беллашдилар. Мусобақа ғолибларига ҳарбий қисм касаба уюшмаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди .

Qariyalar e’zozda

Ёлғиз ва ижтимоий ёрдамга муҳтож кексалар яшаётган оилаларнинг турмуш даражасини яхшилаш учун моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш ва маиший шароитларини яхшилаш ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган, “Бетакроримсан, ягонасан она Ватаним – Ўзбекистоним!” – деган, эзгу ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий маданий-маърифий тадбирлар доирасида жорий йилнинг 13 августь куни Сурхондарё вилояти, Денов тумани “Юрчи” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Денов саноат тоғ-кон металлургия касб-ҳунар коллежи залида тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Абдурахмонович Ахмедов сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади ва мамлакатимизда мустақиллик йилларида эришилган улкан ютуқлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбир сўнгида, ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга мухтож кексалар яшаётган, эҳтиёжманд оилалардаги нуроний отахон ва онахонларга касаба уюшмаларининг электр-маиший техника жихозлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда нуроний отахонлардан Л.Хўжаев, Ш.Муродуллаевлар сўзга чиқиб, мустақиллигимизга шукроналар айтиб, ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Шу куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Сариосиё туманидаги аёллар “Мурувват уйи”да “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида акция ташкил этилиб, акция доирасида “Мурувват уйи”га касаба уюшмаларининг 3,0 млн сўмлик 1 дона музлатгич ҳамда 1,5 млн сўмлик электр-маиший жихозлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.