“Hech kim mehr va e’tibordan chetda qolmasin”

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни туман ҳокимлиги агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман Кенгаши билан биргаликда “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туманнинг чекка ва чегара ҳудудлари ҳисобланган “Эзгулик” маҳалласида истиқомат қилувчи узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб, ҳозирда юз билан юзлашган Чориева Улкан момонининг хонадонига ташриф буюрилди ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, “Эзгулик” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Худойқулов Ойбекнинг ҳолидан ҳам хабар олинди.

Ma’naviyat soati o’tkazildi

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан “Конституция халқимиз олий иродасининг қонуний ифодасидир” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Tinchlik – oliy ne’mat

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул клинганлигининг 23 йиллигига бағишлаб Шўрчи туманидаги хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида, тармоқ касаба уюшмалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маданий, маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
“Ёшлар тинчлик истайди” шиори остида ташкил этилган мазкур маданий тадбирда туманнинг чекка ва чегара ҳудудларидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларга касаба уюшмалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Тадбир сўнгида тумандаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Prezident asarini o’rganamiz

Жорий йилнинг 25 ноябр куни Ангор туман “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорликда мактабнинг етакчи ўқитувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш – энг олий саодатдир” китобининг мазмун-моҳияти, асосий ғояларини умумтаълим мактабларида
ўргатиш бўйича тақдимоти бўлиб ўтди.

Seminar yig’ilishi o’tkazildi

Йиғилишда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларидан 50 нафари иштирок этишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Нурилла Дадажанов ва Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Хуршид Умаровлар томонидан “Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти ва “Шўрчидонмахсулотлари” акциядорлик жамиятларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати бўйича содир бўлаётган бахтсиз ходисалар сабабларини ўрганиш натижаси бўйича йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф қилиш йўллари ва қилинган ижобий ишларни бошқа аъзо ташкилотларда тадбиқ этиш бўйича маърузалар ўқилди.

Shaxmat-shashka musobaqasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Ангор туман “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ва туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ҳамкорликда мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат-шашка мусобақаси ўтказишди. Мусобақада 5-9 синф ўқувчилари иштирок этишди. Мусобақа сўнгида ғолиб бўлган ўқувчиларга касаба уюшмаси туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Sayohat uyushtirildi

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман қўмитаси томонидан “Конституция-ислоҳатлар ва бунёдкорлик ишларининг асоси” шиори остида Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига ҳамда мустақиллик даврида барпо этилган иншоатларига соҳа ходимларининг саёҳати уюштирилди

Mahallada yangi o’yingoh

Жорий йилнинг 12 ноябрь кунида Бойсун туманидаги ”Шўрсой” маҳалласида янги “Орзу” номли ўйингоҳ қурилиб ишга туширилди. Ўйингоҳнинг очилиш маросимида таълим ходимларининг иштироки таъминланди. Ушбу ўйингоҳ “Ботир Ҳамроев” хусусий фирмаси томонидан ташкил этилиди ва фирманинг 5 нафар ходимлари касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.