Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2006 йил 24 майдаги
ПҚ-357-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг
Тадбиркорлик субъектларини давлат
рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг
хабардор қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
ЎзР Президентининг 20.03.2007 й. ПҚ-606-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 05.01.2009 й. ПҚ-1030-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 05.11.2010 й. ПҚ-1430-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 24.12.2010 й. ПҚ-1449-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 28.03.2011 й. ПҚ-1513-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 12.05.2011 й. ПҚ-1529-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони,
ЎзР Президентининг 14.05.2013 й. ПҚ-1965-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 31.10.2013 й. ПҚ-2060-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарори,
ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон Фармони
I. Умумий қоидалар
II. Фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар
базасида қулай фирма номларини захирага олиш
III. Тадбиркорлик субъектларини
давлат рўйхатидан ўтказиш учун
тақдим этиладиган ҳужжатлар
IV. Тадбиркорлик субъектларини
давлат рўйхатидан ўтказиш
V. Тадбиркорлик субъектига
бериладиган ҳужжатлар
VI. Тегишли органларда тадбиркорлик
субъектларини рўйхатга қўйиш
VII. Тадбиркорлик субъектининг таъсис
ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва
қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш
VIII. Якуний қоидалар
1-илова. Юридик шахс сифатида
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида
ариза-хабарнома
1а-илова. Якка тартибдаги тадбиркор
сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш
тўғрисида ариза-хабарнома
1б-илова. Ариза-хабарнома
2-илова. Юридик шахс ташкил этган
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан
ўтказиш ва ҳисобга қўйиш схемаси
2а-илова. Якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс
бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс
бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини
давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш схемаси
3-илова. Юридик шахсларга солиқ тўловчининг
идентификация рақамини (СТИР) бериш учун
сўровнома
3а-илова. Якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик
шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликларига
солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР)
бериш учун сўровнома
4-илова. Муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома
5-илова. Юридик шахсларнинг давлат реестри
5а-илова. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг
давлат реестри
5б-илова. Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган
деҳқон хўжаликларининг давлат реестри
5в-илова. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг
(юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик
субъектларининг) давлат реестри
6-илова. Юридик шахсни давлат рўйхатидан
ўтказиш тўғрисида гувоҳнома
6а-илова. Якка тартибдаги тадбиркор ва юридик
шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома
6б-илова. Якка тартибдаги тадбиркорни (юридик шахс
бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектини)
давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома
7-илова. Давлат солиқ хизмати органларига ва давлат
статистика органларига тақдим этиш учун зарур бўлган
тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом тадбиркорлик субъектларини давлат солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят адлия бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб юритилади) хабардор қилиш тартибида давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Мазкур Низом ер майдонлари ажратиб бериш, газ ва электр тармоқларига улаш тўғрисида, шунингдек лицензияланадиган фаолият турлари бўйича қарор талаб этиладиган тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.
2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби тақдим қилинган ҳужжатлар асосида ҳамда уларни фақат мазкур Низомда кўрсатиб ўтилган қисмларинигина кўриб чиқиш асосида тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг тезлаштирилган жараёнини назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон Қарори билан тасдиқланган Низом билан:
мазкур Низомнинг 1-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг тартиби ва муддатлари (банклар ва оммавий ахборот воситаларидан ташқари); (ЎзР Президентининг 14.05.2013 й. ПҚ-1965-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ваколатли органлар ва эксплуатация ташкилотларида рухсатнома хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни, шу жумладан, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш учун зарур бўлган муҳандислик коммуникацияларига (газ, энергия, иссиқлик манбаи ва сув билан таъминлаш, канализация, телефон алоқаси) уланиш учун техник шартларни расмийлаштириш, тадбиркорлик фаолияти учун тураржой биноларини нотураржой тоифасига ўтказишни белгиланган муддатларда расмийлаштириш тартиби ва муддатлари белгиланади.
Юридик шахс ташкил этмасдан якка тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятида бўлган жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Низом билан тартибга солинади.
3. Давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда хабардор қилиш тартибида давлат рўйхатидан ўтказиш:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан, давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинглар) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, бозорлар ҳамда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан; (ЎзР Президентининг 20.03.2007 й. ПҚ-606-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, бозорлар ҳамда солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа ташкилотлар — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар адлия бошқармалари томонидан; (ЎзР Президентининг 20.03.2007 й. ПҚ-606-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар, 1-банднинг иккинчи хатбошиси, шунингдек мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилганлардан ташқари — туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари (кейинги ўринларда матнда Инспекция деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
4. Корхоналар ва ташкилотларнинг Ягона давлат регистри (КТЯДР) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан юритилади.
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш муассисларнинг ихтиёрига кўра:
— муассисларнинг ўзлари томонидан;
— шартнома асосида — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, консалтинг фирмалари ёхуд бошқа шахслар томонидан амалга оширилади.
6. Тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш асосида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун давлат божи тўланади. (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари, шунингдек 500 АҚШ доллари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан, давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бозорлар ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида. (ЎзР Президентининг 20.03.2007 й. ПҚ-606-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Давлат божининг 20 фоизи Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига, қолган сумма тегишли равишда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилади. (ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
Инспекцияларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи ундирилади, унинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Тушган маблағларнинг 60 фоизи инспекцияларни молиялаштириш манбаи сифатида уларнинг тасарруфида қолади ва фақат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади, қолган маблағлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилади. (ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Давлат рўйхатидан ўтказганлик учун:
деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил қилинадиган акциядорлик жамиятларидан давлат божи олинмайди; (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларидан давлат божи белгиланган ставканинг 20 фоизи миқдорида ундирилади; (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарорига мувофиқ ўнинчи хатбоши чиқариб ташланган
бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган савдо корхоналаридан рўйхатдан ўтказиш йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида олинади.
II. ФИРМА НОМЛАРИНИНГ МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН
МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИДА ҚУЛАЙ ФИРМА
НОМЛАРИНИ ЗАХИРАГА ОЛИШ
(ЎзР Президентининг 12.05.2011 й. ПҚ-1529-сон Қарори
таҳриридаги бўлим номи) (Олдинги таҳририга қаранг)
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган қулай фирма номларини захирага олиш таъсисчиларнинг ўзлари томонидан ёки рўйхатга олаётган орган томонидан электрон талабнома асосида Интернет тармоғи орқали кеча-кундуз амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Электрон захирага олиш тизими ва фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланади.
(ЎзР Президентининг 12.05.2011 й. ПҚ-1529-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
8. Юридик шахсларнинг фирма номини захирага олиш Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Фирма номини захирага олиш учун таъсисчилар рўйхатга олувчи органга оғзаки мурожаат қилган тақдирда, рўйхатга олувчи органнинг масъул ходимлари электрон талабномани бир соат ичида Интернет тармоғи орқали расмийлаштиришлари лозим.
Фирма номини захирага олиш учун электрон талабномани олгач Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасига тегишли ёзувни киритиш йўли билан, 4 иш соатидан ошмаган муддатда, қулай фирма номини олиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишлари шарт. (ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
(ЎзР Президентининг 12.05.2011 й. ПҚ-1529-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
9. Оғзаки мурожаат, электрон талабномани қабул қилиш ва қулай фирма номларини захирага олиш учун тўлов ундирилмайди.
Захирага олинган фирма номининг амал қилиш муддати захирага олиш санасидан бошлаб 60 кунни ташкил қилади.
(ЎзР Президентининг 12.05.2011 й. ПҚ-1529-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
III. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ УЧУН
ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР
10. Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ариза берувчи (таъсисчи ёки таъсисчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ваколатланган шахс) ўзи келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган шаклда ариза-хабарномани тақдим этади. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади: (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим этиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар, оилавий корхоналар учун эса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб этилади; (ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари); (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва пароль (кейинги ўринларда — фирма номининг захирага олиниши тасдиғи); (ЎзР Президентининг 12.05.2011 й. ПҚ-1529-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари. (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
11. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) бозорлар учун — бозор ташкил қилишга ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори; (ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
б) хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун:
хорижий муассис тўғрисида юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги ёки мазкур юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат савдо реестридан олинган, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилинган, булар мавжуд бўлмаган тақдирда, муассис рўйхатдан ўтказилган давлат Ташқи ишлар вазирлигида, мазкур мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасасида ёки дипломатик ваколатхонасида легализация қилиниб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланган кўчирма тақдим этилади. Хорижий муассис тўғрисидаги савдо реестридан кўчирмада ёки мазкур хорижий юридик шахснинг фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжатда хорижий юридик шахснинг номи, унинг жойлашган манзили, хорижий юридик шахс номидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Ушбу кўчирма берилган пайтдан бошлаб 1 йил муддат ичида ҳақиқий ҳисобланади. Жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўз паспортининг нусхасини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар давлат тилига таржима қилинган, белгиланган тартибда нотариал тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши керак. Агар хорижий муассиснинг корхона (ташкилот) устав фондига улуши интеллектуал мулк бўлса, у ҳолда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот томонидан тайёрланган баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиши керак; (ЎзР Президентининг 28.03.2011 й. ПҚ-1513-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
кредит ташкилотлари учун — ҳар бир таъсисчи томонидан корхона устав фондидаги ўз улушининг 30 фоизи киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (вақтинчалик сўмлардаги ва валютадаги жамловчи ҳисоб рақамларига пул маблағлари киритилганлиги ҳақида банк маълумотномаси, мол-мулкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганлигини тасдиқловчи божхона ҳужжати, мол-мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси, киритилаётган мол-мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ва бошқалар); (ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
в) деҳқон хўжаликлари (юридик шахслар) ҳамда фермер хўжаликлари учун — туман ҳокимининг ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори нусхаси;
г) юридик шахсларни қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун;
қайта ташкил қилинаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қайта ташкил этиш ҳақида ахборот эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юборишда ва ўзгартиришда) ёки бўлиш баланси (бўлишда ва ажратиб чиқаришда);
қайта ташкил қилинаётган юридик шахснинг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасининг асл нусхаси, муҳри ва штампи (юридик шахсни қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказишда тақдим этилади);
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда, хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшилиши ва бирлашишига дастлабки розиликни бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори. (ЎзР Президентининг 31.10.2013 й. ПҚ-2060-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
12. Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга ўзи келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда ариза-хабарнома тақдим этилади. (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади:
3х4 см ўлчамдаги иккита фотосурат;
давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати; (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (якка тадбиркор хоҳишига кўра); (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
паспорт нусхаси.
13. Юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Инспекцияга деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан шахсан ўзи келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомга 1а-иловада кўрсатилган шаклда ариза-хабарнома тақдим этилади. (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади:
деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисидаги қарори;
икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (аризачининг хоҳишига кўра); (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
паспорт нусхаси.
13-1. Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрувчи жисмоний шахс томонидан ўз яшаш жойидаги Инспекцияга келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали мазкур Низомнинг 1б-иловасига мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза-хабарнома тақдим этилади.
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага қуйидагилар илова қилинади:
юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг 3 х 4 см ўлчамдаги иккита фотосурати;
давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати;
икки нусхада муҳр ва штамп эскизлари (юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра);
паспортлар нусхалари ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг қариндошлик даражасини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
(ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарорига мувофиқ 13-1-банд 13-2-банд деб ҳисоблансин
13-2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш учун мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатлар, 11-банднинг «г» кичик банди тўртинчи хатбошида ва 33-банднинг олтинчи хатбошида кўрсатилган ҳужжатлар мустасно этилган ҳолда, Интернет тармоғи орқали бир нусхада тақдим қилинади ва мурожаат этувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Қоғозда расмийлаштирилган ва (ёки) берилган сканерланган ҳужжатларни тақдим этишга йўл қўйилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган, мазкур Низомда назарда тутилган электрон ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг асл нусхаларини мурожаат этувчи Интернет тармоғи орқали тақдим этишга ҳақли.
(ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
14. Таъсисчилар тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва таъсис ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мослиги учун жавобгардирлар.
IV. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ
15. Тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш тартибида давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда ҳисобга қўйиш қуйидагича амалга оширилади:
юридик шахсларни — мазкур Низомнинг 2-иловасидаги схемага мувофиқ;
якка тадбиркорлар юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини — мазкур Низомнинг 2а-иловасидаги схемага мувофиқ. (ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
16. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш, юстиция органлари ёки туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекциялари томонидан бир вақтнинг ўзида уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйган ҳолда амалга оширилади.
17. Ариза-хабарнома барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатига олиб, унга давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришгача ўтадиган муддат кўпи билан икки иш кунини ташкил қилади.
18. Барча тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказувчи органига мурожаат қилинганлиги;
мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги.
Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни учун давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар ҳам асос бўлади:
таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида кўрсатилган фирма номининг фирма номининг захирага олиниши тасдиғида кўрсатилган фирма номига мос келмаслиги; (ЎзР Президентининг 12.05.2011 й. ПҚ-1529-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
таъсис ҳужжатлари ҳамда муҳр ва штамп эскизларида кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шакллар турларига мувофиқ эмаслиги;
таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланган фаолият турлари кўрсатилганлиги.
19. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан давлат рўйхатидан ўтказишда устав фондининг миқдорига талаблар қўйилган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга нисбатан, мазкур Низомнинг 18-бандида келтирилган асосларга қўшимча равишда, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган устав фонди миқдорининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тегишли тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган миқдорга тўғри келмаслиги, уларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга асос бўлади.
20. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун, мазкур Низомнинг 18 ва 19-бандларида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда, қуйидагилар асос бўлади:
хорижий инвестициялар улушининг миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун белгиланган миқдорга тўғри келмаслиги;
хорижий инвесторнинг низом жамғармасидаги улуш миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун белгиланган низом жамғармаси талабларига мос келмаслиги;
хорижий инвестиция иштирокидаги корхонанинг таъсисчилари таркибида хорижий юридик шахснинг мавжуд эмаслиги.
21. Бозорларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга, мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда, қуйидагилар асос бўлади:
бозорнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган миқдорнинг 30 фоизи киритилмаганлиги;
бозорнинг таъсисчилари таркибида устав фондининг камида 51 фоизига эгалик қилувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мавжуд эмаслиги.
22. Тақдим этилган ҳужжатлар фақатгина мазкур Низомда келтирилган рад этиш асосларининг мавжуд эмаслигини текшириш учун ўрганилади. Ушбу Низомда кўрсатилмаган асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарор ҳужжатлар тақдим қилинган пайтдан бошлаб рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан 3 иш соати ичида қабул қилинади ва ариза берувчига тақдим этилади.
Ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органнинг қароридан, унинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш муддатлари бузилган тақдирда, белгиланган тартибда судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
23. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган статистик кодлар тадбиркорлик субъектига рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан маъмурий-ҳудудий белгиланишлар, фаолият турлари, мулкчилик шакллари ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг статистик классификаторларидан фойдаланган ҳолда берилади.
24. Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектига реал вақт режимида, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтларидан фойдаланган ҳолда олинган СТИР ва ОКПО кодларини беради. (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарорига мувофиқ 25-банд ўз кучини йўқотган
25. КТУТ коди берилганидан кейин, рўйхатдан ўтказувчи орган электрон почта алоқаси орқали туман (шаҳар) давлат солиқ органига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бериш учун мазкур Низомга 3 ва 3а-иловаларда кўрсатилган шаклда сўровнома юборади. Электрон почта алоқаси мавжуд бўлмаган ҳолларда, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бериш учун сўровнома факсимил алоқа орқали юборилади.
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси тегишли сўровномани олганидан кейин, реал вақт режимида солиқ тўловчиларнинг идентификацион рақамлари (СТИР) марказлаштирилган базаси орқали тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) беради ва солиқ тўловчиларнинг идентификацион рақамлари марказлаштирилган базасига тегишли ёзув киритади.
Тадбиркорлик субъектига солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилиши билан СТИР берилганлиги ҳақида маълумотнома расмийлаштирилади ва рўйхатдан ўтказувчи органга электрон почта алоқаси орқали юборилади. Электрон почта алоқаси мавжуд бўлмаган ҳолларда, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилганлиги ҳақидаги маълумотнома факсимил алоқа орқали юборилади.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бериш ва бу ҳақидаги маълумотномани рўйхатдан ўтказувчи органга юбориш муддати 8 иш соатидан ошмаслиги лозим.
26. Рўйхатдан ўтказувчи орган, муҳр ва штамп эскизлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ бўлса, рўйхатдан ўтказувчи орган ўз муҳрини муҳр ва штамп эскизига босиш йўли билан тасдиқлайди ҳамда муҳрлар ва штампларни рўйхатга олиш китобига шу тўғрисидаги тегишли ёзувни қайд этади. (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
Муҳр ва штамп эскизлари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса, тадбиркорлик субъекти билан келишган ҳолда эскизнинг барча тақдим қилинган нусхаларига керакли тузатишлар киритиши ва кейинчалик тасдиқланиши мумкин. (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
27. Рўйхатдан ўтказиш жараёнлари (статистика кодлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) бериш, муҳр ва штамп эскизини тасдиқлаш) якунлангандан кейин, юридик шахс бўлган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мазкур Низомга 5-иловада кўрсатилган шаклда юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади. Якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар тегишли реестрларга ушбу Низомнинг 5а, 5б ва 5в-иловаларига мувофиқ шакллар бўйича киритилади. (ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
V. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИГА
БЕРИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР
28. Рўйхатдан ўтказишнинг зарур жараёнлари якунлангандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган муддатда:
тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга — мазкур Низомнинг 6-иловасида кўрсатилган шаклда юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани, «рўйхатдан ўтказилган» белгиси қўйилган таъсис ҳужжатларини ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини беради; (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
якка тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларига — мазкур Низомга 6а-иловада кўрсатилган шаклда якка тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳномани, шунингдек (уларнинг хоҳишига кўра) рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини беради; (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларига — мазкур Низомнинг 6б-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги тадбиркор (юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти)нинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳномани, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган муҳр ва штамп эскизини (уларнинг хоҳишига кўра) беради. (ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарорига мувофиқ тўртинчи-еттинчи хатбошилар бешинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
Тадбиркорлик субъектига барча зарур ҳужжатлар бир вақтда берилади.
Электрон шаклда тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган ҳужжатлар, рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Бунда мурожаат этувчи, ўзининг сўровномаси бўйича қоғозда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни ўзи келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали ҳам олиш ҳуқуқига эга. (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
Мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни топшириш санаси Ўзбекистон Республикаси давлат интерактив хизматларини кўрсатиш Ягона порталидан фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали тегишли электрон ҳужжатларни мурожаат этувчи томонидан қабул қилиб олган кун ҳисобланади, унинг мавжудлиги ҳақида мурожаат этувчи рўйхатдан ўтказувчи органга хабар беради. (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
Тадбиркорлик субъекти тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли гувоҳномани олганидан ва банк ҳисоб рақами очганидан кейин амалга ошириши мумкин (якка тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари ҳисоб рақам очиш учун ўз хоҳишларига қараб мурожаат қиладилар).
29. Объектларни қуриш, қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун тураржой биноларини нотураржой тоифасига ўтказиш, шунингдек муҳандислик коммуникацияларига уланиш учун рухсатнома хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни ваколатли органларда ва эксплуатация ташкилотларида расмийлаштириш тадбиркорлик субъекти ёки унинг муассиси аризасига кўра Инспекция томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
VI. ТЕГИШЛИ ОРГАНЛАРДА ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИНИ РЎЙХАТГА ҚЎЙИШ
30. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида тадбиркорлик субъекти жойлашган жойдаги қуйидаги органларга расмий равишда у ҳақида давлат реестридан мазкур Низомга 7-иловада кўрсатилган шаклда маълумотлар юборади: (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
юридик шахслар бўйича — давлат статистика органлари ва давлат солиқ хизмати органларига; (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
якка тартибдаги тадбиркорлар юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини ва юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини бўйича — давлат солиқ хизмати органларига; (ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
акциядорлик жамиятлари бўлган юридик шахслар бўйича — қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ваколатига эга давлат органига. (ЎзР Президентининг 05.01.2009 й. ПҚ-1030-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР Президентининг 05.01.2009 й. ПҚ-1030-сон Қарорига мувофиқ тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
Мазкур Низомнинг 11-банди “г” кичик банди ва 33-бандига мувофиқ тақдим этилган юридик шахснинг муҳр ва штамплари тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилган кундан бошлаб бир кун мобайнида рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилинади. (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармонига мувофиқ олтинчи хатбоши чиқариб ташланган
Муҳр ва штампларни йўқ қилиш ички ишлар органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
31. Тадбиркорлик субъектларини солиқ ва статистика органлари томонидан ҳисобга қўйиш тадбиркорлик субъектини жалб қилмаган ҳолда амалга оширилади.
32. Мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган маълумотларни олган кундан бошлаб 2 иш кунида давомида:
давлат солиқ хизмати органлари — юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, шу жумладан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига тўловлар тўловчилари сифатида (тегишли жамғармаларга тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) ҳисобга қўядилар;
давлат статистика органлари — рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган статистика кодларини текширади ва юридик шахсни Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига киритади. (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)да ёки берилган статистик кодларда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан йўл қўйилган хатолар аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари ёки давлат статистика органлари 1 иш куни мобайнида электрон почта алоқаси ёки факсимил алоқа орқали тегишли рўйхатдан ўтказувчи органни аниқланган хатолар ҳақида хабардор қилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган тегишли хабарномани олгач 1 иш куни мобайнида тегишли давлат реестрларига ўзгартиришлар киритади, давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақида янги гувоҳнома расмийлаштиради, бу ҳақда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади ва унга давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги ушбу гувоҳномани беради.
32-1. Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги аризасини олган рўйхатга олувчи орган кейинги иш куни тугашидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолиятини вақтинча тўхтатганлиги ёки тиклаганлиги тўғрисида солиқ бўйича ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизматига ахборот тақдим этади. (ЎзР Президентининг 24.12.2010 й. ПҚ-1449-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
VII. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИНГ ТАЪСИС
ҲУЖЖАТЛАРИГА КИРИТИЛАДИГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА
ҚЎШИМЧАЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ
33. Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органи томонидан тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида уларни рўйхатдан ўтказган органга ўзи келган ҳолда, почта алоқаси ёки Интернет тармоғи орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ариза;
тадбиркорлик субъектининг ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг ваколатли шахс томонидан имзоланган ва тадбиркорлик субъекти муҳри билан тасдиқланган икки нусхаси; (ЎзР Президентининг 28.03.2011 й. ПҚ-1513-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
давлат божи белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақида банк тўлови ҳужжати; (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
номи ўзгарган тақдирда — давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва янги фирма номининг захирага олиниши тасдиғи, алмаштириладиган муҳр ва штамп, шунингдек янги муҳр ва штампнинг икки нусхадаги эскизи; (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
устав фондининг миқдори кўпайтирилган тақдирда — тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдорининг шакллантирилганлиги ҳақидаги ҳужжати, шунингдек масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулияти жамиятлар учун — иштирокчи ҳиссасининг тўлиқ киритилганлиги ҳақида жамият томонидан жамият иштирокчисига берилган гувоҳнома нусхаси ҳамда жамият иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан ҳиссалар тўлиқ миқдорда қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
устав фонди камайтирилган тақдирда — уларга маълум бўлган барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигини ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилинган қарор ҳақида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи (уларга маълум барча кредиторлар устав фонди миқдори камайтирилиши ва унинг янги миқдори ҳақида ёзма равишда хабардор этилган ва оммавий ахборот воситаларида қабул қилинган қарор ҳақида ахборот эълон қилингандан кейин бир ҳафта муддатда тақдим қилинади);
қисм (улуш) ёки акция бошқа бировга ўтган тақдирда — мазкур қисм (улуш) ёки акциянинг бошқага ўтганини тасдиқлайдиган ҳужжат (шартнома, хат ва бошқалар); (ЎзР Президентининг 28.03.2011 й. ПҚ-1513-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, устав фондида (устав капиталида) акцияларни (улушларни) сотиб олиш бўйича битимларни амалга оширишга, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этишга, хўжалик юритувчи субъектларнинг қўшилиши ва бирлашишига дастлабки розиликни бериш тўғрисида монополияга қарши органнинг қарори; (ЎзР Президентининг 31.10.2013 й. ПҚ-2060-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
ЎзР Президентининг 31.10.2013 й. ПҚ-2060-сон Қарорига мувофиқ ўнинчи-ўн учинчи хатбошилар ўн биринчи-ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
тадбиркорлик субъекти ажратиб чиқариш ва қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилган тақдирда — қайта ташкил этилаётган юридик шахсга маълум бўлган барча кредиторлар қайта ташкил қилиш ҳақида ёзма равишда хабардор этилганлигининг ва оммавий ахборот воситаларида ахборот эълон қилинганлигининг тасдиғи, қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг уларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига, шу жумладан, томонлар даъволашаётган мажбуриятларга нисбатан барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган бўлиш баланси ёки топшириш далолатномаси, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, қўшиб олинаётган юридик шахснинг муҳр ва штампи.
ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарорига мувофиқ ўн иккинчи хатбоши ўн иккинчи, ўн учинчи, ўн тўртинчи хатбошилари билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)
Таъсис ҳужжатларига:
муассислар таркибига хорижий шахс кириши билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганда рўйхатдан ўтказган органга ушбу Низомнинг 11-банди «б» кичик бандида кўрсатилган ҳужжатлар ҳам тақдим этилади;
хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг қисми (улуши)ни реализация қилиш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганда рўйхатдан ўтказган органга қисмни (улушни) реализация қилишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳам тақдим этилади, қисм (улуш) Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсга реализация қилиниши ҳоллари бундан мустасно.
ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарорига мувофиқ ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
Таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан экспертиза қилинади.
Тадбиркорлик субъекти таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш муддати, тегишли ҳолларда янги давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақида гувоҳномани бериш билан бирга, 2 иш кунини ташкил этади.
33-1. Оилавий корхона балансига берилган, оилавий корхона иштирокчилари мол-мулки рўйхатига ўзгартиш киритишга олиб келган оилавий корхона бошлиғи алмашган, оилавий корхона таркибига (таркибидан) ихтиёрий кирган (чиққан), эр-хотиннинг никоҳи бекор қилинган ёки оилавий корхона иштирокчиси вафот этган тақдирда таъсис шартномасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Бунда оилавий корхона таъсис ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди. (ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
34. Тадбиркорлик субъектининг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос келмаслиги.
Таъсис ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини тегишли органларда ҳисобга қўйиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, фирма номининг захирага олиниши тасдиғи, янги намунадаги муҳр ва штамп эскизини тасдиқлаш мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. (ЎзР Президентининг 03.10.2012 й. ПФ-4473-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
35. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун белгиланган давлат божининг 50 фоизи миқдорида тўлов олинади. (ЎзР Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон Қарори таҳриридаги банд)
36. Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади. (ЎзР Президентининг 28.03.2011 й. ПҚ-1513-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига ўзгартириш киритишни тақозо этувчи тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса, давлат статистика органлари тадбиркорлик субъектини жалб қилмаган ҳолда, қонунчиликка мувофиқ ҳолда тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик субъектини хабардор қилади.
37. Якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи ва давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ахборотни олганларидан кейин уч кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида ёзма равишда хабар беришлари шарт.
37-1. «Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрувчи якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида унга берилган гувоҳномада кўрсатилган юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъекти қатнашчилари таркиби ўзгарган тақдирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан ўтказувчи орган хабарнома олинган пайтдан бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгаришлар тўғрисида давлат солиқ хизмати органларига хабар қилади, тегишли давлат реестрларига ўзгартиришлар киритади, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги янги гувоҳномани расмийлаштиради, тадбиркорлик субъектини хабардор қилади ва унга давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги ушбу гувоҳномани беради.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида янги гувоҳномани беришда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади, у ушбу Низомнинг 38-1-бандида назарда тутилган тартибда рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома рўйхатдан ўтказувчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.
(ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
38. Тадбиркорлик субъектининг таъсис ҳужжатларига тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказган органнинг ўзгаришига олиб келувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда рўйхатдан ўтказувчи органга мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, рўйхатдан ўтказган органнинг реестридан кўчирма ҳам тақдим қилинади.
Юридик шахсларнинг қўшиб юборилиши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида турган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Юридик шахснинг қўшиб олиниши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида турган қўшиб олинаётган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Юридик шахснинг ўзгартирилиши оқибатида рўйхатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг давлат реестрида ўзгартирилаётган юридик шахс томонидан тақдим қилинади.
Кўчирма тадбиркорлик субъекти юридик шахсларнинг давлат реестрида турган рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тадбиркорлик субъектининг мурожаати олинган пайтдан бошлаб бир кун мобайнида берилади. Бундай ҳолларда тадбиркорлик субъектига илгари у давлат рўйхатидан ўтказилган сана ҳамда рўйхатдан ўтказган орган ҳақидаги маълумот кўрсатилган давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган икки кун мобайнида ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестрида турган органга тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини ёки рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади. Ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестрида турган орган тадбиркорлик субъектининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёки тегишли сўровномани олганидан кейин, унинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини тадбиркорлик субъектини янги рўйхатдан ўтказган органга юборади ва бу ҳақда давлат реестрига тегишли ёзув киритади ҳамда солиқ ва статистика органларига бу ҳақда маълум қилади.
38-1. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг тикланган нусхаси, шу жумладан электрон шаклдаги дубликати тақдим қилинади. Бунда давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида электрон шаклда аввал берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади. (ЎзР Президентининг 14.11.2013 й. ПҚ-2066-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликати берилганида битта энг кам иш ҳақи миқдорида тўлов ундирилади.
Бунда тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги йўқолган гувоҳноманинг бекор қилинганлиги тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар чоп этиши, шунингдек рўйхатга олувчи органга чоп этилган хабарни ва дубликатни олиш учун белгиланган тўлов миқдори тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжатини тақдим этиши шарт.
Тўлов суммаси рўйхатга олувчи органнинг алоҳида ғазначилик шахсий ҳисобварағига туширилади ҳамда дубликатни тайёрлаш ва бериш бўйича рўйхатга олувчи орган харажатларини қоплашга йўналтирилади. Ушбу маблағларнинг 31 декабрь ҳолатигача бўлган қолдиқлари: (ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар адлия бошқармаларининг ғазначилик шахсий ҳисобварақларидан — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига; (ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Инспекцияларнинг ғазначилик шахсий ҳисобварақларидан — туманлар ва шаҳарларнинг тегишли бюджетлари даромадига. (ЎзР Президентининг 08.07.2014 й. ПФ-4631-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома рўйхатга олувчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.
Дубликатни бериш муддати 3 иш кунидан ошмаслиги керак.
(ЎзР Президентининг 28.03.2011 й. ПҚ-1513-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)
39. Мазкур Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Мазкур иловалар рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Низомга
1-ИЛОВА
ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)
га
(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)
дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА-ХАБАРНОМА
(юридик шахснинг давлат тилидаги тўлиқ ва қисқартирилган номи)
________________ ни давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан
Мулкчилик шакли:
(жамоат (давлат) хусусий)
Ташкилий-ҳуқуқий шакли:
(акциядорлик жамияти, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, ёки коммандит ширкат, унитар корхона, хусусий корхона, оилавий корхона, ишлаб чиқариш кооперативи, фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил этган холда деҳқон хўжалиги ва бошқа тижорат ташкилотлари)
Рўйхатдаги ходимларнинг тахмин қилинаётган сони киши.
Асосий фаолият тури:
Почта манзили:
Почта индекси: Мулоқот телефони:
(Корхона ёки ташкилотнинг) электрон манзили:
Ариза-хабарномага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар*:
1.
2.
3.
Тасдиқлайманки, таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган бошқа ҳужжатлардаги маълумотлар тўғри ва қонун ҳужжатларига мувофиқ келади.
(тўлдирилган сана ва вақт) (таъсисчи ёки ариза берувчининг ваколатли шахси имзоси)
Қабул қилиб олдим.
(қабул қилиниб олинган сана ва вақт) (рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)
Низомга
1а-ИЛОВА
ЎзР Президентининг 08.08.2012 й. ПҚ-1801-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)
га
(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)
дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА-ХАБАРНОМА
муддатга
(жисмоний шахс — якка тартибдаги тадбиркор томонидан тўлдирилади)
(фаолият амалга ошириладиган жой)
ни амалга ошириш учун
(фаолият тури)
сифатида
(якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ташкил этилмаган деҳқон хўжалиги)
юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман.
Якка тартибдаги тадбиркор, деҳқон хўжалиги бошлиғи тўғрисидаги маълумотлар:
Ф.И.О.
Паспортга оид маълумотлар:
(серияси, тартиб рақами, ким томонидан ва қачон берилган)
Уй манзили:
Почта индекси: Мулоқот телефони:
Аризачининг электрон манзили:
Ариза-хабарномага қўшимча равишда илова қилинадиган ҳужжатлар*:
1.
2.
3.
(тўлдирилган сана ва вақт) (ариза берувчи фуқаронинг имзоси)
(қабул қилиниб олинган сана ва вақт) (рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)
Низомга
1б-ИЛОВА
ЎзР Президентининг 25.12.2013 й. ПҚ-2099-сон Қарорига мувофиқ киритилган илова
Кимга
(рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи)
дан
(аризачининг Ф.И.О.)
АРИЗА-ХАБАРНОМА
муддатга
(оилавий тадбиркорлик субъекти номидан иш кўрувчи жисмоний шахс томонидан тўлдирилади)
(фаолият амалга ошириладиган жой)
ни
(фаолият тури)
амалга ошириш учун оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.