Angorda “Oqila qizlar” ko’rik tanlovi

Ангор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, туман “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати ва халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими хамкорлигида “Оқила қизлар” кўрик — танлови бўлиб ўтди. Танловда мактабнинг бошланғич етакчи қизлари қатнашишди. Кўрик — танлов қизиқарли ва сермазмун ўтди.

Sayohat tashkil etildi

Ангор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва 34- умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда Самарқанд – Бухоро шахарларларига саёхат ташкил этишди. Саёхатга 20 нафар ўқитувчилар боришди. Уч кунлик саёхат қизиқарли ва сермазмун ўтди.

Moddiy yordam berildi

Сурхондарё вилоят истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмалари томонидан “Навруз” умумхалк байрамини нишонлаш бўйича сайллар, давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилиб, тадбирда 12963 нафар касаба уюшмаси аъзолари қатнашдилар. Касаба уюшмлари маблағларидан 21 нафар кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам берилди.

100 yoshni qarshi olib

Ангор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва 7-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан хамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан тумандаги “Деҳқонбирлашув” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1915 йилда туғилган, 100 ёшни қарши олган Рўзимуротов Қурбон бобо хонадонида “Ғамхўрлик” гуруҳи томонидан ҳолидан хабар олиниб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

Bayram tadbiri o’tkazildi

2015 йил 7 март куни Шеробод туманида таълим соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган педагог ходимлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда 80 нафар кекса педагог ходимлар иштирок этишди. Тадбир давомида кекса педагоглардан Жумаева Дилбар, Турдиева Зубайдалар сўз олишиб, юртимизда бугунги кунда аёлларга, айниқса кексаларга юксак эътибор қаратилаётганлиги, шунингдек, 2015 йилинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилингани ҳам бундан нишона эканлигини ҳамда касаба уюшма томонидан ташкил этилган байрам тадбиридан мамнун эканликларини билдирдилар.
Ўтказилган байрам тадбири туман маҳаллий телевиденияси орқали ёритилди.

«Davra suhbati» o’tkazildi

Сурхондарё вилоят истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмалари томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” хамда “Аёли кадрланган диёр” мавзусида давра сухбати 2015 йил 4 март куни Термиз шахрида ўтказилди

“Ko’rik tanlovi” o’tkazildi

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2015 йил 6 февралдаги № 14/35 ”о” сонли ва Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 10 февралдаги 24/6 “с” сонли “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан вилоят кўрик-танлови ўтказиш тўғрисида”ги карорларига асосан Ангор туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси қарорига мувофиқ танлов ўтказилди. Танловда «энг яхши касаба уюшма қўмитаси» туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази , «энг яхши мехнат муҳофазаси бўйича вакил» Таллимарон қишлоқ врачлик пункти ва «энг яхши корхона» номинатцияси бўйича Ангор туман тиббиёт бирлашмаси ғолиб бўлди

Кўрик танлови ўтказилди

Ангор тумани хокимлиги, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, “Камолот ЁИХ”, 21-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти , халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан биргаликда “Аждодлар мероси келажак пойдевори” кўрик танлови ўтказилди. Бу кўрик танловни ўтказишдан мақсад туманимиз ёшларини тарихий билим савияларини ошириш, ватанимиз, халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга хурмат ва садоқатли қилиб тарбиялашдан иборатдир. Кўрик танловда қатнашиб, фахрли ўринларни олган жамоалар касаба уюшма кенгаши томонидан қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар

Зулфияхоним издошлари

Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва Ангор педагогика коллежи маъмурияти билан биргаликда шоирамиз Зулфияхоним Исроилова туғилган кунининг 100 йиллигига бағишлаб Ангор “Зулфияхоним издошлари” мавзусида кўрик танлов бўлиб ўтди. Кўрик танловда педагогика коллежи қизлари ўзларининг чиқишлари ва ашула, рақслари билан қатнашиб залда ўтирган томашабинларнинг кўнглини хушнуд қилишди.