Бойсун туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Бойсун туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Бойсун қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежининг информатика фани ўқитувчиси Шоимқулова  Роҳат, “Файз-Рамз” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Маматов Баҳриддин, Бойсун Агросаноат касб-ҳунар коллежи она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Самадова Зухралар туман кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email