Термиз шаҳар истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Термиз шаҳар ободонлаштириш бошқармаси боғбони Холиқулов Жўра Рўзимуродович, Термиз транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Қоражаева Дилором Намозовналар шаҳар кенгаши босқичида ғолиб деб топилиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Автор: surxondaryo
Қизириқ туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Қизириқ туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан “Қизириқ пахта” АЖ бош механиги Зохидов Жумма Оқбоевич, Қизириқ қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг ходимлар билан ишлаш ва девонхона бўйича етакчи мутахассис Ҳайдарова Феруза Абдуназаровна, Қизириқ туман Қизириқ ўрмон хўжалиги бош ўрмончиси Дўстқобилов Маматраим Панжиевичлар туман кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шўрчи туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Шўрчи туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Шўрчи туман Агросанот касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Акбаев Келдиёр Алимардонович, Шўрчи туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Шаймарданов Абдимўмин Дониёровичлар туман кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Термиз шаҳрида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Термиз шаҳар кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи Сатторов Холбой Мирзаевич, Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси ишлаб чиқариш техник бўлим бошлиғи Жумаев Сагатмурад Мусурмонович, “Сурхондарёдонмахсулотлари” акциядорлик жамияти техника ёнғин хавфсизлиги бўйича мутахассис Джабборов Шаймардон Болтаевичлар шаҳар кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бойсун туманида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Бойсун туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан Бойсун қишлоқ хўжалиги ва транспорт касб-ҳунар коллежининг информатика фани ўқитувчиси Шоимқулова Роҳат, “Файз-Рамз” кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Маматов Баҳриддин, Бойсун Агросаноат касб-ҳунар коллежи она-тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Самадова Зухралар туман кенгаши босқичида иштирок этиб эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
“ Истиқлол ғунчалари ” кўрик танлови.
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан маданият муассасаларида фаолият юритаётган болалар бадиий жамоалари ўртасида “Истиқлол ғунчалари” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танлов ғолибларига касаба уюшмаси кенгаши томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.
«Касаба уюшмалари-болаларга акцияси» ўтказилди.
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Соғлом она ва бола йили” ҳамда Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан “Касаба уюшмалари – болаларга акцияси” доирасида “ Тозалик, озодалик –саломатлик гарови ” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоятимизнинг энг чекка туманларидаги қишлоқ мактабларида илк бор мактабга борган 850 нафар ўқувчиларга касаба уюшмалари томонидан совға тариқасида шахсий гигиенани сақлашга оид жамламалар тарқатилди.
“Касаба уюшмалари ёшларга акцияси ўтказилди”
“Соғлом она ва бола йили” дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари ёшларга” акцияси доирасида 23 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ва иқтидорли талаба ўқувчи қизларга касаба уюшмалари стипендиялари ҳамда 10 нафар кўзи ожиз талаба ўқувчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.
Қизириқ туманида конференция бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 27 август куни Қизириқ туманидаги 12- мусиқа ва санъат мактабида мустақиллик байрамининг 25 йиллиги ҳамда ўқитувчиларнинг ананавий август конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу байрам муносабати билан ўқув йили давомида фидоий ва намунали ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ўқитувчиларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.