Мурожаат ижобий ҳал этилди

Термиз шаҳар «Навруз» маҳалла фуқаролар йиғини,  Ш.Мирзо кўчаси, 1-уй, 10- хонадонда яшовчи Хайдарова Хуршида Хушвақтовнанинг 2017 йил 4 ноябрь куни Термиз шаҳар “Маърифат” маҳалласи “Бобур” боғида вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан ўтказилган сайёр қабулда қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Ҳайдарова Хуршиданинг бугунги кунда оилавий аҳволи оғирлиги , ёлғиз она 2 нафар фарзанди борлиги ҳамда маҳаллада кам таъминланган оилалар рўйхатида туриши инобатга олиниб , вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан замонавий тикув машинкаси олиб берилди.

Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги ҳамкорлик

28.11.2017. Қизириқ туман таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида талайгина ишлар қилинмоқда. Туман кенгаши ходимлари томонидан “Обод юрт” , “Мустақиллик” ҳамда “Полвонтош” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи турмуш шароити оғир аёллар билан учрашиб уларга моддий ва маънавий кўмаклар бериб келинмоқда.

Қадимий Бухоро заминига саёҳат

Қадимий Бухоро замини, Имом Бухорий, Ибн Сино ва Абу Бакр Наршахий каби алломаларга, буюк тариқат пирлари — Абдулхолиқ, Ғиждувоний ва Амир Кулол, Ориф Ревгарий ва Маҳмуд Фағнавий, Али Ромитаний ва Бобойи Самосий сингари азиз-авлиёларга бешик бўлгани билан ҳам бутун дунёга маълум ва машҳур.

И.А.Каримов

2017 йилнинг 25-27 ноябр кунлари Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Шайдулла Ибраимов бошчилигида азиз-авлиёларга бешик бўлган, Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир макони бўлган тарихий Бухоро шаҳрига, тармоққа қарашли бошланғич ташкилотлардан 50 (эллик) нафар  касаба уюшма аъзолари саёхатда бўлдилар.

Саёҳатчилар тариқат пирлари, сўфийлар ҳозирги тил билан айтганда, фидоий муаллимлар, улуғ устозлар мероси, улар одоби, айтган гаплари, қилган ишлари бўйича маълумотга эга бўлдилар ва уларнинг қабрларини, қадамжоларини зиёрат қилиб, катта таъсуротлар билан қайтдилар.

Давра суҳбати ўтказилди

25 ноябрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар”  мавзусидаги Давра  суҳбати ўтказилди.

Унда, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси  аппарат ходимлари, бирлашма тасарруфдаги ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар, туман касаба уюшмалари органлари , бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари етакчилари ,вилоят бошқарма, бирлашма, корхона, ташкилотлар ва нодавлатнотижорат ташкилотларининг  раҳбар ва масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Шу кунларда туманларда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотларда ишчи-хизматчилар томонидан кўтарилаётган меҳнат муносабатларида юзага келаётган айрим муаммоларни ечимини биргалашиб ҳал қилиш мақсадида 20-23 ноябрь кунлари барча туман (шаҳар)ларда ўтказилди ва жойларда кўтарилган 60 дан зиёд муаммолар туман (шаҳар) тегишли корхона, ташкилотлар рахбарлари иштирокида мухокама қилинди ва жойларда ўз ечимини топди. 

“Мурувват” уйида тадбир ўтказилди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, тармоқ касаба уюшмалари Денов туман кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги байрами муносабати билан  туман эркаклар “Мурувват” уйида тадбир ўтказилиб, мурувват уйида яшовчиларга иссиқ кийимлар совға сифатида топширилди.

“Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида 2017 йил 7 октябрь куни “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишланган Давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда, пахтачиликда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари Миллий мониторинг гуруҳи, вилоят бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, фуқаролик жамияти институти, вилоят бошқармалари, муассасалари, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида “Конституция – муносиб меҳнатнинг кафолатлари”, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда касаба уюшмаларининг фаолияти, Фуқароларнинг қонуний манфаатларини давлат томонидан ҳимоя қилишни ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни тубдан яхшилаш, бандлик соҳасида давлат сиёсатини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари бўйича олдимизда турган вазифалар, уларни амалга ошириш юзасидан ва вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятида касаба уюшмаларининг тутган ўрни ва роли ҳақида ҳамда олиб бораётган фаолиятлар тўғрисида маърузалар қилиниб, савол-жавоблар, фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди.

“Энг намунавий бошланғич ташкилот” кўрик-танлови

Касаба уюшмалари фаолларининг интелектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва истиқболли режалар билдирилишини ташкил этиш соҳасида уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, ўзаро тажриба алмашишни ташкил этиш, “Энг намунавий бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичлари ғолибларини тақдирлаш мақсадида жорий йилнинг     14 июль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг тадбири ўтказилди.                                                                                    Мазкур тадбирда агросаноат мажмуи ходимлари, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари, соғлиқни сақлаш ходимлари, таълим, фан ва маданият ходимлари, транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмалари томонидан “Энг намунавий бошланғич ташкилот” кўрик-танлови вилоят босқичлари 1, 2, 3-ўрин ғолибларидан 36 нафари тақдирланди. Уларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Сурхондарё вилоятида “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳи барпо этилиб, фойдаланишга топширилди

2017 йил 28 июнь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан барпо этилган “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

 

Ҳудудий семинар ўтказилди

2017 йил  ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат  ва мониторингини таъминлаш  бўйича  вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи  томонидан   жорий йилнинг 26 май куни Шеробод туманидаги “Вандоб олтин булоғи”  оромгоҳида ҳудудий семинар ташкил этилди.

Семинарда кўргазмалар ташкил этилиб, уларда Ишчи гуруҳлар томонидан 2017 йилги ёз мавсумида оромгоҳларга тарқатиладиган қўлланмалар, плакатлар, тарқатма материаллар,  фаолият юритиши режалаштирилган тўгараклар, кутубхоналар фаолияти намойиш этилди.