“Касаба уюшмалари — ҳарбийларга” акцияси

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Касаба уюшмалари — ҳарбийларга” акцияси ўтказилиб, акция доирасида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини ўташ даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари оилаларидан хабар олиб, уларнинг 13 нафарига 500,0 минг сўмдан жами 6 млн. 500 минг сўм манзилли моддий ёрдамлари берилиб, уларнинг 5 нафарига 1 млн. 500 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди.

 

9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 15 нафар афғон уруши қатнашчилари ҳамда 55 нафар эҳтиёжманд оила вакиллари ҳолидан хабар олинди. Тадбир доирасида 6 турдаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Югуриш марафони ўтказилди.

2017 йил 29 апрель куни спортнинг енгил атлетика тури бўйича “Саломатлик сари” республика югуриш марафони ўтказилди.                                     Марафонга Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасалардан 158 нафар ишчи хизматчилар иштирок этишиб шундан 30-45 ёш тоифасидаги иштирокчилардан Термиз туман Янгиариқ қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи ўқитувчиси Алламуродова Холида фахрли 1-ўринни эгаллади, Термиз туман Янгиариқ қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи ўқитувчилари Хўжақулова Азиза ҳамда Умаров Ҳабиблар фахрли 3-ўринни эгаллашиб вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“Саломатлик сари” республика югуриш марафони

 

Жорий йил 29 апрель куни Термиз шахрида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида “Спортнинг енгил атлетика тури бўйича “Саломатлик сари” республика югуриш марафони ўтказилди.

Марафонда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар, талаба-ўқувчилар фаол иштирок этдилар.

Марафон сўнгида ғолиб ва иштирокчилар касаба уюшмаларининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

Давра суҳбати ўтказилди

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни“га бағишланган  “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида маълумотларни тўплаш ва улардан фойдаланишни оптималлаштириш” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида 160 нафар корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хавфсизлик техникаси муҳандислари, бошланғич касаба уюшма қўмита раислари , оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Хайрия никоҳ тўйи ўтказилди

“Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб- қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан бир қатор жамоат ташкилотлари иштирокида жорий йилнинг 27 апрель куни Термиз шаҳрида ижтимоий химояталаб оилалардан бўлган 20 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди.

 

Самарқанд шаҳрига саёҳат

Жорий йилнинг 25 апрель куни Шеробод тумани Тиббиёт бирлашмаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан  “ 2017 йил — Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ” Давлат дастури чора-тадбирлар режасини бажариш мақсадида туман тиббиёт ходимларининг 4 нафари  Самарқанд шаҳрига саёҳатга юборилди.

“ Ҳамшира 2017 ” кўрик танлови ўтказилди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни   Шеробод тумани Тиббиёт бирлашмаси Касаба уюшма қўмитаси томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида “Ҳамшира 2017” кўрик танлови  ўтказилди. Кўрик танлов ғолиблари  Касаба уюшма қўмитасининг диплом ва эсдалик совғаларига сазовор бўлишди.

Саёҳат уюштирилди

Жорий йилнинг 6-9 апрель кунлари Давлат муассасалари ва жамоат хизмати касаба уюшмаси  тизимидаги ташкилот , корхона ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлардан 50 нафари Термиз-Хива-Бухоро йўналиши бўйича саёҳатга олиб борилди.