07.05.2018й. 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман Кенгаши томонидан 36 нафар таълим фахрийларининг хонадонларидан хабар олиниб озиқ – овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида етказиб берилди.
Автор: surxondaryo
9-май “Хотира ва қадрлаш” куни
9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Музработ тумани Кенгаши томонидан ватанимиз олдидаги ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган Зиёдулло Қўлдошев хонадонидан хабар олишиб, оила аъзоларига қимматбаҳо совғалар топширилди.
9-май “Хотира ва қадрлаш куни”
05.05.2018й. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан 9-май “Хотира ва қадрлаш” куни муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирга байналминалчи жангчилар таклиф этилиб туман кенгаши томонидан совғалар топширилди.
“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танлови ўтказилди.
04.05.2018 Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши ташаббуси билан “Энг фаол ёш тарбиячи” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда тумандаги мактабгача таълим муассасаларидан 19 нафар ёш тарбиячилар иштирок этишди. Кўрик-танлов якунига кўра 23-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Рўзатова Ситора Туроб қизи ғолиб бўлди ва вилоят босқичага йўлланмани қўлга киритди. Танлов иштирокчиларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилди.
9-май “Хотира ва қадрлаш куни”
02.05.2018й. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бойсун туман Кенгаши 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланма пакетлари топширилди.
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан
30.04.2018й. 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман Кенгаши томонидан кам таъминланган оилалар ҳамда иккинчи жахон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб уларга байрам арафасида қимматбаҳо эсдалик совғалари тарқатилди.
Меҳнат муҳофазаси бўйича «Кўрик — танлов 2018»
28.04.2018. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги «Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик танловини ўтказиш тўғрисида»ги 8-108 «с» — сонли қарорига асосан меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танлови ғолиблари касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан муносиб тақдирландилар.
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан.
27.04.2018й. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Денов туман Кенгаши томонидан кам таъминланган оилалардан 12 нафарига 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.
“Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси
Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи жорий йилнинг 20 апрель куни Термиз шаҳар “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳи, “Бахшилар” мактабининг спорт залида ўтказилди.
Термиз шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган оилалар спорт мусобақасининг вилоят босқичида иштирок этдилар.
Мусобақа якунларига кўра ғолибликни қўлга киритган оилаларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.