Термиз шаҳрида VI-анъанавий спартакиада бўлиб ўтди.

05.05.2019. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан халқ таълими ходимлари ўртасида VI — анъанавий спартакиадаси ўтказилди.

Мусобақада спортнинг 5 тури бўйича ғолиблар эсдалик совғалари ҳамда махсус дипломлар билан тақдирландилар.

Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори

04.05.2019. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларини инсон ва оила ҳаётига муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканлигини тарғиб этиш ҳамда уларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” шиори остида оилавий спартакиадасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари спортнинг югуриш, акробатика элементлари, тўпни нишонга отиш, “Чаққонлик ва мерганлик” эстафетаси, “Моҳир ҳужумчи”, “Қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз”, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси ҳамда арқон тортиш мусобақалари бўйича куч синашдилар.    

“Спорт-мустаҳкам оиламиз пойдевори” спартакиадаси туман ва шаҳар  босқичларида фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга киритган 14 нафар оилага касаба уюшмаларининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Узун туманида «Хотира -2019» турнири ўтказилди.

04.05.2019. Узун туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан тиббиёт соҳасида кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган ва ўз касбига улкан ҳиссасини қўшган марҳум тиббиёт ходимларининг хотирасига бағишлаб «Хотира -2019» мини футбол турнири ҳамда эркаклар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақа ғолиб жамоаларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан

04.05.2019. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Сурхондарё вилоят  шахмат  Федерацияси ҳамкорлигида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан касаба уюшмалари меҳнат фахрийси Бўри Алламуродов хотирасига бағишланган эркаклар ва аёллар ўртасида шахмат бўйича очиқ хотира турнири  ўтказилди.

Шахмат турнири ғолиб ва иштирокчиларига касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Хоразмга саёҳат

Жорий йилнинг 28-30 апрель кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол  иштирокини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот, муассасаларда  фаолият  кўрсатаётган  ходимлар ва уларнинг оила аъзолардан 45 нафарининг Хоразм вилоятининг тарихий жойларига саёҳатлари уюштирилди.

Президент ташаббуслари ижроси таъминланмоқда.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ахмедов А.А. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё тумани 19- ўрата  таълим мактабининг 1345 нафар ўқувчиларига 100 дан зиёд китобларни топширди. Учрашувда мактабда ташкил этилган баъдий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан концерт кўрсатилди.

 

 

28 апрель- Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

24.04.2019. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида 28 апрель- «Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Ҳавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтказилаётган Тадбирлар дастурига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 “с” сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги НИЗОМ талаблари асосида ўтказилган кўрик-танловнинг биринчи босқич ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори Ш.Арипова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сурхондарё вилояти депутати А.Артиков, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши вакили З.Набиев, Ўэбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов, бўлим мудири Дж.Валиханов ҳамда Термиз МТУ УК вакиллари ҳамда вилоятдаги ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари масъул ходимлари, шунингдек, вилоят бўйича туман ва шаҳардаги тармоқ касаба уюшма кенгаш раислари ва фаоллари, жами 193 нафар ходимлар иштирок этишди.

Давра суҳбати ўтказилди

22.04.2019. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Термиз туман Соғлиқни сақлаш бирлашмасида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида Давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати қизиқарли савол-жавоблар билан якунланди.

13 апрель «Соғлом озиш куни»

13.04.2019.         Термиз туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан  13 апрель  “Соғлом озиш куни” муносабати билан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида велосипедда юриш, стол тенниси, волейбол, гимнастика ҳамда тез юриш спорт мусобақалари  ўтказилди.

Тадбирда тиббиёт бирлашмаси тизимига кирувчи муассасалардан 625 нафар ходим иштирок этди.