Тадбир бўлиб ўтди

18.06.2019 й. Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали томонидан,  Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев белгилаб берган 5 та муҳим ташаббус  доирасида ўтказилган маънавият-маърифат  ҳамда  спорт тадбирлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Саёҳат уюштирилмоқда.

17.06.2019 й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимидаги Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан бошқармада меҳнат қилиб келаётган 35 нафар ишчи ходимлар Самарқанд-Бухоро йўналишлари бўйича саёҳат ва зиёратга жўнаб кетишди.

Бешинчи ташаббус амалда

17.06.2019й. Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини бешинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида май ойида 3 нафар ишга муҳтож аёллар Нишанбаева Мафтуна, Маллаева Хуснора, Саттарова Зулфиялар иш билан таъминланди.

Тўртинчи ташаббус амалда

17.06.2019й. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида ҳар хафтанинг пайшанба куни гуруҳларда ахборот ва мураббийлик соатида бадиий асарлар таҳлил қилинмоқда.

Учинчи ташаббус амалда

16.06.2019й. Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган учинчи ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида талабалар билан хафтанинг ҳар пайшанба куни “Техник тизимларда ахборот технологияси”  тўгараги ташкил этилди.

Иккинчи ташаббус амалда

14.06.2019й. Маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга қизиқиш бўйича иккинчи ташаббуснинг амалга ошириш ҳамда белгиланган вазифалар юзасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали томонидан ёшларни жисмоний чиниқтириш, улар билан ишлашни самарали ташкил этишда мақсадида Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасида филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида эрталабки бадантарбия ва гимнастика машғулотлари ўтказилди.

Спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди

12.06.2019й. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши ва туман “Нуронийлар” кенгаши ҳамкорлигида касаба уюшма аъзолари ва нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақада ғолиб бўлганлар туман кенгашларнинг совға ва дипломлари билан тақдирландилар.

12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

12.06.2019й. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 12 июнь – “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишлаб “Қишлоқ ҳўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланишига йўл қўймаслик” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва болалар ҳуқуқлари тўғрисида маълумотлар слайдлар ҳамда роликлардан фойдаланилган ҳолда болаларга етказилди. Спорт, санъат намоёндалари ва бошқа соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритиб келаётган шахслар томонидан мастер-класслар ўтказилди. Иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш танловлари ҳамда расмлар кўргазмаси намоиш этилди.

“ХОТИН-ҚИЗЛАР ВЕЛОМАРАФОНИ» куни муносабати билан

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 12 июнь куни Ҳалкаро “ХОТИН-ҚИЗЛАР ВЕЛОМАРАФОНИ» кунига бағишлаб 18-30, 31-45, 46-70 ёшли хотин -қизлар ўртасида веломарафон ўтказилиб ғолиб ва совриндорлар фахрий ёрлиқлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан такдирландилар.