Тадбир ўтказилди

Ангор туманида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топганининг 29 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди. Дастлаб, туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев барча Ватан ҳимоячиларини қутлуғ айём билан табриклади. Шундан сўнг, бир қатор ҳарбийлар ва туман мудофаа ишлари бўлими ходимларига  совғалар тақдим этилди. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда ҳарбий оркестр садолари остида парад ҳамда мард ва жасур йигитлар томонидан ҳарбий чиқишлар намойиш этилди. Тадбирга таклиф этилган “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтарига” киритилган тумандошларимизда ушбу тадбир катта таассурот қолдирди.

 

Спортчилар рағбатлантирилди

Ангор туманида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаб ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Ҳомийлар ва касаба уюшмаси бўлинмаси томонидан эсдалик совғалар билан спортчилар рағбатлантирилдилар.

Совғалар топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-6108-сон фармонининг 9-банди ижросини таъминлаш ҳамда Халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилаётган ходимларни соғломлаштиришга бўлган эътиборни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қўшма қарорларига асосан Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида жойлашган «Хўжаипок» санаториясида соғлигини тиклаш учун вилоятнинг барча туманларидан келган халқ таълим ходимлари ва мактаб директорларига вилоят халқ таълими бошқармаси ва вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан спортнинг шахмат ва шашка турларидан спорт мусобақаси уюштирилиб, ғолибларга касаба уюшмаси томонидан диплом ва совғалар топширилди.

Давра сухбати ўтказилди

Жорий йилнинг 8 январь куни 49509 ҳарбий қисмида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII – Қурултойи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 28 декабридаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномаси тарғиботи бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат хуқуқи инспектори Холов Зариф Халилович, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Касаба Уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши раиси Химматова Нодира Сурхановна маъруза қилди.

 

Совғалар берилди.

Жорий йилнинг 29 декабрь куни Термиз шаҳри Гулистон маҳалласида яшовчи
1-гуруҳ ногирони Рахимова Сайёра ҳамда 2-гуруҳ ногирони Жўраева Сайёраларнинг фарзандларига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши томонидан Янги йил совғалари берилди.

 

Тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг  18  декабрь куни  Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бирлашган ташкилотининг  I  таъсис Конференцияси  ўтқазилди. Конференцияда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят бирлашган қўмитаси раиси этиб  Бўриев Абудугафар Рауфович сайландилар.