Жамоа шартномлари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш ўтказилди.

Жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон почтаси Сурхондарё  вилоят филиали, “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали ҳамда тассаруфидаги Телефон тармоқлари  7-боғланмасида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари бўйича умумий йиғилишлари ўтказилди. Меҳнат жамоаларига иш берувчи, касаба уюшмасининг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича комиссиянинг далолатномаси билан таништирилди.2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномалари лойиҳалари билан таништирилди.

Ўқув — семинар  ўтказилди

09.02.2021й. Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба  уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш бўйича  «Бошланғич касаба  уюшмалари ташкилотларида иш  фаолиятини тўғри ва самарли ташкил этиш» мавзусида  ўқув — семинар  ўтказилди.

Хотин — қизлар иш билан таъминланди

2020 йилда касаба уюшмалари иштирокида хотин-қизлар учун иш ўринлари яратиш мақсадида Денов туманида “Беш ўғлон Мамадалиевлар”масъулияти чекланган жамиятини  ташкил этишда зарур бўлган ускуналар олиш учун касаба уюшмалари маблағларидан 115,0 млн. сўм маблағ ажратилган эди.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов 2021 йилнинг 8 февраль куни корхона фаолияти билан танишиш учун корхонада бўлиб, ишчилари билан сухбатлашди.

Ташриф давомида корхонада 20 нафар кам таъминланган хотин-қизлар иш билан таъминланиб, ишчи ходимлар ўз вақтида ойлик маошлари билан таъминланаёганлиги, уларнинг меҳнат қилишлари учун шарт-шароитлар яратилганлиги кузатилди.

Раис ушбу корхонани янада кенгайтириш ва “Аёллар дфтари”га киритилган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш борасида ўз тавсияларини берди.

Денов туманида қурилаётган санатория

2021 йил 8 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов Денов тумани “Наврўздара” ҳудудидаги сўлим масканда қурилаётган 200 ўринли санаторияда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ҳамда бу ерда ишлаётган қурувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

 

Президент мурожаати, янги қабул қилинган қонунларни тарғиботи бўйича Давра суҳбати ўтказилди

Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармасида Президент мурожаати, янги қабул қилинган қонунларни тарғиботи бўйича  Давра суҳбати ўтказилди, Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнат хуқуқ инспектори З.Холов ва техник инспектори Д, Шукуровлар маъруза қилишди.

Давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Сурхондарё вилояти Бош бошқармасида жорий йилнинг 4 февраль куни давра суҳбати  ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнат хуқуқ инспектори З. Холов ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Термиз шаҳар Кенгаши раиси Н. Химматовалар катнашиб, Президент мурожаатномаси ва меҳнат қонунчилиги бўйича маъруза килишди.

Шеробод туманида 55 та янги иш ўрни яратилди

Шеробод туманидаги «Sherobod star tekstil» МЧЖга касаба уюшмалари томонидан 400,0 млн. сўм берилган кредитга 55 та янги иш ўрни яратилган.  Жорий йилнинг 3 февраль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедовнинг Шеробод туманига ташрифи чоғида «Sherobod star tekstil» МЧЖ иш жараëни билан танишди.

Жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 3 февралида Узун тумани  3,4–умумий  ўрта таълим мактабларида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунлари бўйича жамоаларнинг умумий  йиғилишлари ўтказилди.

Меҳнат жамоасига иш берувчи, касаба уюшмасининг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, жамоа шартномасининг бажарилиши бўйича комиссиянинг далолатномаси билан таништирилди.

2021-2023  йилларга  мўлжалланган жамоа  шартномасининг лойиҳаси билан таништирилди.

 

КУРАШЧИЛАР “АМУДАРЁДА” ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган Республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Универсиада” спорт мусобақалари дастуридаги спортнинг кураш тури бўйича Республика финал босқичи 2021 йил 1-5 февраль кунлари  Сурхондарё вилоятида ўтказилиши режалаштирилган.

Кураш – миллий ўзлигимизни акс эттирувчи спорт турларидан биридир. Ўз атамалари билан халқимизни бутун дунёга танитган ушбу спорт тури бўйича финал босқичининг Сурхондарё вилоятида ташкил этилишида ҳам рамзий маъно бор албатта. Азим полвонлар юрти бўлган Сурхон диёри яна баходирларни ўз бағрига чорламаоқда.

Ушбу тадбир муносабати билан бугун касаба уюшмалари тасарруфидаги “Амударё” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида Республиканинг барча вилоятлардан мусобақада иштирок этиш учун ташриф буюрган 252 нафар спортчилар мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда масъуллар томонидан тантанали кутиб олинди.

Қайд этиш керакки, замонавий типда бунёд этилган оромгоҳда спортчилар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Жумладан, шинам ва ёруғ хоналар, юмшоқ ўрин-жойлар, ювиниш хоналари шаҳримиздаги хеч бир меҳмонхонадан қолишмайди. Қолаверса, 265 ўринга мўлжалланган ошхона ҳам меҳмонлар хизматига шай қилиб қўйилган.