Фуқароларнинг манфаатлари қонун ҳимоясида

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкитлотлари бирлашмаси юридик бўлимига  2021 йил I-чорак давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан жами 104 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб шулардан  55  таси ижобий ҳал қилинган.

Бир қанча фуқароларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво аризалари киритилди.

Жумладан, Термиз худудий уй – жойдан фойдаланиш қисми ходимлари Г.Расулова ва бошқаларнинг иш берувчи томонидан суднинг қарорини ўз вақтида бажармаганлиги учун мажбурий бекор юрган вақтлари учун ойлик иш ҳақи ҳамда маънавий зарарлари ундирилди.

Куни кеча фуқаролардан бири Бозорова Ситоранинг манфаатини кўзлаб бирлашма томонидан киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб у ўз вазифасига ишга тикланди ва мажбурий бекор юрган вақтлари учун ойлик иш ҳақлари ҳамда маънавий зарарлари ундирилди.

Шеробод туманида аёллар муаммолари тизимли ҳал этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 26 февраль куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 11-баёни, Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги кенгайтирилган йиғилишининг 4- сонли баёнининг ижроси юзасидан  Шеробод туманида касаба уюшмалари томонидан маҳаллабай ва хонадонбай шаклида кундалик жамоатчилик  назорати олиб борилмоқда.

Хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар тадбиркорлигини ва бандлигини йўлга қўйишлари учун АТ Халқ банки туман филиали томонидан имтиёзли кредит ажратилганлиги ҳолатини ўрганиш  мақсадида  тумандаги Меҳробод маҳалласида яшовчи Тожиева Зумрад Юсуповна, Абзарова Гулчехра Абдулазизовна ва Намозова Хилола Тоштемировналарнинг хонадонларига  бориб жамоатчилик назорати ўтказилди.

Жумладан, Тожиева Зумрад асаларичиликни ривожлантириш мақсадида шу йўналиш бўйича ўқиб сертификат олган ҳамда ўзини –ўзи банд этиш мақсадида банкдан 33 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига таъминотчи ташкилот томонидан  20 қути асалари берилган .

Хозирги кунда  улар ўзларини  фаолиятларини  йўлга  қўйган бўлиб  яратилаётган  имкониятлардан  розилигини билдирдилар.

7 апрель – “Жаҳон саломатлиги куни”

1950 йил 7 апрелдан бери ҳар йили 7 апрелни дунё ҳамжамияти Умумжаҳон Соғлиқни сақлаш куни сифатида нишонлаб келмоқда. Маълумки, 1948 йил 7 апрель Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ассамблеянинг Биринчи йиғилишида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га асос солинган кун. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг соғлиқни сақлаш соҳасига ихтисослашган нуфузли муассасаси бўлиб, унинг таркибига ҳозирда 194 та аъзо давлатлар киради.

Шу муносабат билан ходимларнинг саломатлигини тиклаш, спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида вилоят рухий ва асаб касалликлари шифохонасида спорт тадбири ўтказилди. Мазкур спорт тадбирида шифохона ходимларининг 52 нафари иштирок этишди.

“Спорт ҳаёт учун” шиори остида спорт тадбири ташкил этилди.

Ўзбекитон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар Кенгаши тизимидаги Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Спорт ҳаёт учун” шиори остида жорий йилнинг 30 март куни спортнинг арқон тортиш, стол тенниси, тош кўтариш ҳамда армрестлинг турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Мусобақа ғолиблари Термиз шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Жорий йил 30 март куни Сурхондарё вилоят Давлат архивида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди ҳамда Жамоа шартномасининг тегишли бандларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Аёллар муаммолари тизимли равишда ҳал этилмоқда

“Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб – қувватлаш” бўйича Республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги кенгайтирилган йиғилишининг 4- сонли баёнининг ижроси юзасидан туманларда  «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Бойсун туманида  «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларга “BOYSUN BARAKA CHEVARLARI” масъулияти чекланган жамияти томонидан тикувчилик соҳаси бўйича янги иш ўринлари яратилди ҳамда  Қумқўрғон тумани  «Янги шаҳар» маҳалласида яшовчи  «Аёллар дафтари» руйхатида турувчи Тошболтаева  Шаҳноза ҳам  30 000 000 сўм кредит маблағлари эвазига яшаш хонадонида тикувчилик цехини ташкил қилиб  аёллар  учун 5 та янги иш ўрни яратишга муваффақ бўлди.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан суҳбатлар ўтказилди

«Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш» бўйича Сурхондарё вилояти касаба  уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Термиз туманига бириктирилган вакиллар ҳамда Термиз туман 4- сектор масъул ходимлари, «Солиобод» ҳамда «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин -қизлар бўйича раис ўринбосарлари  “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан суҳбат ўтказдилар. Уларнинг оилавий шароитлари, муаммолари эшитилди ва тегишли ташкилот раҳбарларига етказилди. Шунингдек, Республика комиссиясининг 2021 йил 9 мартдаги кенгайтирилган йиғилишининг 4- сонли баёнида кўрсатилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.