Совғалар топширилди

Афғонистонлик талабалар ҳазрат Навоийни ёд этишди. Жорий йилнинг  7 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Бадиий кечада фаол қатнашган иштирокчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Эсдалик совғалари топширилди

Жорий йилнинг 21 январь куни “26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ташкиллаштирилган мини-футбол бўйича “Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобақасининг ғолиблари, совриндорлари ҳамда алоҳида номинациялар бўйича муносиб деб топилган иштирокчиларига Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг қимматбаҳо ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

2022 йилда “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Кизирик туман хокимининг 1-ўринбосари И.Ярматов,  тумани Маҳалла ва оилани  қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи туман хокимининг ўринбосари Э.Сафаров, вилоятдан бириктирилган вакил О. Аллаёров, тумандан бириктирилган вакил таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кизирик туман бўлинмаси раиси Г.  Аннаматова тумандаги 31 махалла фуқаролари йиғинлари раислари хамкорлигида «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичи бўйича йиғилиш  ўтказилди ва  йиғилиш иштирокчиларига иш тартиби ва келгусида бажариладиган ишлар юзасидан тушунча берилди.

2022 йилда “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди

Сурхондарё вилояти Узун туманида “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан ўтказилган  очиқ мулоқотда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Д.Сафарова, Узун тумани Касаба уюшмалари ташкилотларини мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси З.Шералиев,  Маҳалла ва оилани  қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси С.Гулбоева, ишчи гуруҳ аъзолари, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг  оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари  иштирок этишди. Мазкур йиғилишда  «Аёллар дафтари» тизими орқали хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш ҳамда уларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича 2022 йилда “Аёллар дафтари” 3-босқичи юзасидан ишларни ташкиллаштириш  учун Низом, йиғилиш баёнида берилган топшириқлар, анкета сўровномалар тўлдирилиши бўйича  барча  топшириқлар тушунтириб берилди.

Вазифалар белгилаб олинди

Ангор тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Ражапова бошчилигида туманда “Аёллар дафтари” бўйича 3-босқични ташкил этиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказилди .Вилоят касаба уюшмасидан бириктирилган вакил Д.Шукуров ва туман касаба уюшмасининг раиси Д.Хўжанова туман депутатлари ва 4 та сектор котиблари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда тумандаги 4та сектор котиблари ва тегишли ташкилот масъуллар, 36 та махалла раиси ва ўринбосарлари иштирок этишди.

 Туманда 2022 йил 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритиш ва уларнинг муаммоларига ечим топилди, — дейди туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова.

Мулоқот давомида туманда “Аёллар дафтари” бўйича қилинган ишлар яна бир бор таҳлилий кўриб чиқилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож аёлларга кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  3-босқични ташкил этишдаги вазифалар белгилаб олинди.

“Жисмоний фаоллик соғлом ҳаёт гаровидир” шиори остида спорт марафони ўтказилди

1 декабрь -Бутун жаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё  вилоят Кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғилланишига кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилишга кўмаклашиш мақсадида “Жисмоний фаоллик соғлом ҳаёт гаровидир” шиори остида спорт марафони ўтказилди.

Яхши дам — меҳнатга ҳамдам

Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясининг              2021 йил 15 октябрдаги № 02-РА 1/1-1632 сонли хати ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2021 йил 15 октябрдаги “Касаба уюшмалари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 4-16 “с” сонли қарорига асосан  11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни”ни нишонлаш доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун 2021 йил 17-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига туристик саёҳат уюштирилди.

Саёҳатнинг биринчи кунида Тошкент  “Занги-ота” зиёратгоҳига, биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов музейига, “Ғалаба боғига”, “Шон-шараф” музейига, Муқимий номидаги  Ўзбекистон  давлат мусиқали театрига саёҳат уюштирилди. Театрда “Дилдаги доғ” номли спектакли намойиш этилди. Саёҳатнинг иккинчи куни Тошкент шаҳрининг Тошкент Сити ҳамда шаҳарнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди. Саёҳатдан ҳамма мамнун, хурсанд бўлиб, бир олам таъсуротлар билан қайтдидар. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгашида ишловчи ходимлари ва уларнинг оила аъзолари номидан бизга яратиб берилган шарт-шароитлар учун Сизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят  Кенгаши бошланғич касаба уюшма   қўмитаси раиси   Ю. Хидирова

Байрам тадбири ўтказилди

2021 йил 5 ноябрь куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан маънавий-маърифий  байрам  тадбири ўтказилди. Тадбирдан  кўзланган  асосий  мақсад: «Касаба уюшмалари куни»ни юқори савияда ўтказиш  ва касаба  уюшмалари  тизимида  фаол меҳнат  қилаётган  ходимларни  рағбатлантиришдан  иборатдир. Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  Сурхондарё  вилоят  Кенгаши томонидан 2021 йилда амалга оширган фаолияти атрофлича сарҳисоб ва таҳлил этилди. Қўлга киритилган ютуқлар билан бирга мавжуд долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, 2021 йилдаги  вазифалар белгилаб олинди. Дастлаб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят  Кенгаши  раиси  ўринбосари  Боболов Қобил  Абдиевич  тадбир иштирокчиларига табрик йўллади. Тадбирда Сурхонадарё  вилоятидан 53 нафар фаоллар ва Касаба уюшмалри фахрийлари  “Касаба уюшма кунига 1 йил” кўкрак  нишони билан  тақдирланди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Бедилов Равшан Мелисович,  вилоят  кенгаши раис ўринбосари  Қ. Боболов  ва  барча  тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, вилоят тармоқ касаба уюшма кенгашлари ва бирлашган касаба уюшма қўмиталари, тармоқ касаба уюшма кенгашлари шаҳар, туман  кенгашлари ҳамда йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари  раислари  иштирок  этдилар. Шунингдек,  тадбирда  оромгоҳлар якуни буйича тақдирланадиганлар, байрам муносабати билан касаба уюшма тизимида фаол  меҳнат қилаётган бир  гуруҳ ходимлар  ҳамда олий  таълим  муассаларида таҳсил олаётган ижтимоий ёрдамага муҳтож  ёшлар Кенгашнинг  диплом, ташаккурнома ва  қиматбаҳо совғалари  билан  тақдирланди.

Тадбир бўлиб ўтди

Жорий  йилнинг 20  октябрь  куни  Сурхондарё  вилояти  Термиз  минтақавий  темир  йўл  узели  касаба  уюшма  худудий  қўмитасида «21 октябрь- Ўзбек тили  байрами» кунига  бағишланган тадбир  бўлиб  ўтди.

Тадбирда  локомотив депо рахбарияти, касаба  уюшма  ёшлари иштирок этиб бир  гуруҳ  фаол ёшларга  совғалар топширилди.