
Ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Бугун 24 март куни Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасида ҳамда АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиалида жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Бугун 24 март куни Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасида ҳамда АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиалида жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфидаги Термиз шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари ва вилоят даволаш профилактика муассасаларида меҳр-оқибат ва ҳамжихатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш ҳамда эл-юртимизнинг олийжаноб орзу-интилишларини ифода этувчи, халқимизнинг энг қадимий ва миллий байрами ҳисобланган, халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда. Байрам сайилларида ёшлар ўртасида спортнинг миллий турлари бўйича мусобақалар, халқ ўйинлари ташкил этилди. Байрам муносабати билан ёлғиз қариялар, ногиронлар ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, уларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда бошланғич ташкилотлари томонидан беғараз ёрдам берилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши тизимидаги ташкилот ҳамда муассасаларда 2021 йилда жамоа шартномаларининг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилиш (конференция)лари ўтказилмоқда. Ўтказилган йиғилишларда жамоа шартномалари орқали ходимларнинг ижтимоий манфаатлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида икки томонлама маърузалар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Умаров томонидан ходимларга соҳага оид зарурий маслаҳатлар ҳамда иш берувчига тегишли кўрсатмалар берилди.
Давлат Дастури асосида жами 3 нафар аёл ишчи ходимлар Термиз тумандаги 5-сонли умумтаълим мактабида 31 йилдан буён ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётган биология фани ўқитувчиси Худойназарова Насиба Аллановна, Амударё соҳиллари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш Департаменти ходимлар бўлими бошлиғи Абдусаматова Зайнаб Мухаммадгулиевна, Шеробод тумани тиббиёт бошқармаси туғрукхона мажмуаси реанимация бўлими ҳамшираси Хайитбоева Гулжахон Абдирамовналарга ҳар бирига жами 3 480 000 сўмлик 8 март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида соғлигини тиклаш мақсадида “Умид Гулшани” санаторийсига имтиёзли (бепул) йўлланмалар берилди.
Жорий йилнинг 4 март куни Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз шаҳар «Амударё» болалар оромгохида 8 март «Ҳалқаро хотин — қизлиар куни» муносабати билан «Хотин — қизларни эъзозлаш хафталиги»да, аёллар ўртасида спортнинг 7 тури бўйича мусобақа ўтказилди. Туманлардан келган мусобақа қатнашчилари спортнинг марафон юриши, волейбол, стол тенниси, шахмат — шашка, дартс ҳамда арқон тортиш турлари буйича баҳслашдилар. Арқон тортиш тури буйича 1-ўринни Денов туман Талим касаба уюшмалари ходимлари кўлга киритдилар.
Спортнинг волейбол тури бўйича 1-ўрин Музработ туман халк таьлими касаба уюшмалари ходимларига насиб этди. Термиз шаҳар ҳалк таълими ходимлари шарафли 2-ўринни кўлга киритдилар. Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари Вилоят кенгаши совғалар билан такдирландилар.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай. Бунинг мисолини сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида янги Ўзбекистонда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётидаги мақоми ва обрў-эътиборини янада ошириш борасида қилинаётган ишлар бунинг ёрқин мисолидир.Хусусан:
Сурхондарё Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан турли соҳаларда жумладан, қишлоқ хўжалиги, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат соҳалари, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа корхона, ташкилот муассасаларда самарали фаолият юритаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш мақсадида 2021 йил 5 март куни соат 10:00 да вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши катта мажлислар залида “Муққадас аёл” мавзусида 100 нафар аёллар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси, Вилоят кенгаши депутати А.Ахмедов иштирок этиб бугунки кунда мамлакатимизда аёллар учун яратилаётган шарт-шароитлар уларнинг турмуш тарзини яхшилаш учун амалга оширилаётган ислоҳатлар хусусида маълумотларни бердилар. Шунгдек Ўзбекистон соғликни сақлаш ходимлари Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг хотин-қизлар комиссияси раиси М.Қодирова иштирок этиб барча аёлларни байрам билан муборакбод этдилар. Шунгдек тадбирда ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан мамлакатимиз ривожига муносиб хисса қўшган 100 нафар меҳнат ва касаба уюшмалари фахрийлари бўлган аёлларни бирлашма Кенгаши томонидан байрам совғалари билан тақдирландилар.
Жорий йилнинг 7 февраль куни Сурхондарё вилоятиТермиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни Термиз ҳарбий госпиталида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Давра суҳбати” ўтказилди. “Давра суҳбати” давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Републикаси Меҳнат кодекси, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ҳамда иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тўлиқ тушунчалар берилди. Иштирокчилар давра суҳбати давомида ўзларининг барча саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олишди.
Жорий йилнинг 9 февраль куни Термиз шаҳридаги 11506-ҳарбий қисм хизматчилари оилалари ўртасида “Мен намунали ҳарбий оила бекасиман” шиори остида “Балли аёллар” кўрик-танлови ўтказилди. Танлов сўнгида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.