Сурхондарё вилоятида аёллар бандлигини таъминланди

Республикамиз бўйича 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар яқинда касаба уюшмаларининг ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно марказида бепул ўқитилган эди.
Улар малакали мутахассислардан соч турмаклаш маҳорати ҳамда гўзалик салонини юритиш бўйича билим тажрибага эга бўлиб қайтган эди. Шулар ичида Сурхондарёлик аёллар ҳам бор эди.
Бугун Сариосиё туманининг марказидан анча олисда жойлашган «Ширин» маҳалласида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси иштирокида Тошкент шаҳрида ўқитилиб, махсус сертификат олган «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳа асосида контейнер-салонининг очилиш маросми ўтказилди.
Худди шундай контейнер-салон Узун туман марказидан анча олис бўлган Тожикистон давлати билан чегарадош «Мустақилликнинг 22 йиллиги» маҳалласида ҳам очилди. Бу ерда ҳам Тошкент шаҳрида ўқитилиб, махсус сертификат олган «Аёллар дафтари»га киритилган икки нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларимиздан “Мустақилликнинг 22 йиллиги“ маҳалласида яшовчи фуқаро Аллаёрова Дилафрўз Сотиболдиевна, “Чақар” маҳалласида яшовчи фуқаро Меликова Мунаввара Ҳамрокуловналар ишга жойлаштирилди.
Бундан ташқари, “Мустақилликнинг 22 йиллиги” маҳалласидан “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар Суяркулова Малика Махамадаминовна ва Хамраева Соҳибжамол Шомуродовналар ҳам қўшимча равишда ишга қабул қилинди. Бу лойиҳалар хотин-қизларимизнинг доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Мазкур «Гўзаллик салони» барча шароитларга эга бўлиб, тўлиқ жиҳозланган.
Ушбу яратилган имкониятдан маҳалла фуқаролари хурсанд бўлиб, юртбошимизга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Ахмедов, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Бозоров, Сариосиё ва Узун туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Махалла ва оилани қўллаб-кувватлаш бўлим бошлиқлари, туманлар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари З.Эсанова ҳамда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Х.Одинаевлар иштирок этдишди.

«Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 2-босқич жараёнлари бошланди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Шўрчи туманида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишининг 5-сонли қарорини бажариш мақсадида: “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичини ташкил этиш чора- тадбирларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғлишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси А.Ахмедов ва туман ҳокими, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раиси, маҳалла раислари, маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари ва 4 та сектор котиблари иштирок этишда. «Аёллар дафтари» бўйича қилинадиган ишлар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Жорий йилнинг 1июль куни Музработ туман ҳокимлиги фаоллар залида «Аёллар дафтари» бўйича Республика ишчи гуруҳи рахбари Т.Бозоров ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Қ. Боболов ҳамда тумандаги 4 та сектор котиблари, туман штаб аъзолари «Аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 1-босқичида амалга оширилган ишлар якунлари хотин-қизлар муаммоларини ўрганишнинг 2-босқичини ташкил этиш чора- тадбирларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Сурхондарёда матбуот анжумани ўтказилди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши фаоллар залида бир гурух оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Хусусан: Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбир якунида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гурух журналистларга байрам совғалар топширилди.

Ғолиблар рағбатлантирилди

Ангор туманида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдаги қарорига асосан “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси” ва “Энг намунали аёл иш берувчи” Республика танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда секторлар кесимида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш орқали уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Танлов якунида ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъуллар аниқланиб, ташкилий қўмита томонидан рағбатлантирилди. Ғолиб бўлган иштирокчилар танловнинг вилоят босқичида иштирок этишади.


12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

12- июнь “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир.

2021 йил 12 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфида бўлган Шеробод туманидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар оромгоҳида “Бутунжахон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Болалар оромгоҳида 240 нафар болалар дам олишмоқда.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Шеробод туман ҳокимлиги, вилоят бандлик бошқармаси вакиллари ва касаба уюшмалари Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда туман касаба уюшмаси вакиллари иштирок этишди.
Тадбир доирасида болажонлар ўртасида расм чизиш, стол тенниси, шаҳмат-шашка, футбол, волейбол, арқон тортиш бўйича ва бошқа спорт мусобақалари ўтказилди.
Шунингдек, дам олувчи болалар иштирокида концерт тадбири уюштирилди.
Тадбир якунида болажонларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Болаларга совғалар улашилди.

Бугун Қизириқ туманидаги 11-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Ҳар бир бола меҳр-эътиборда» ҳамда 1 июнь –Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман мактабгача таълим бўлими ҳамда касаба уюшма бўлинмаси томонидан болаларга совғалар улашилди.

Сурхондарё вилоятида худудий семинар ўтказилди

2021 йил ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида болаларнинг дам олишини ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ҳамда мониторингини таъминлаш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ҳудудий семинар ўтказилди.
2021 йил ёз мавсуми давомида вилоятдаги 10 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 6200 нафар, 131 та ихтисослашган мактаб интернатлари ва кундузги мактаб қошида ташкил этиладиган соғломлаштириш майдончаларида 11000 нафар жами 17200 нафар болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.
Шунингдек, жорий йилда умумтаълим мактабларининг иқтидорли ўқувчилари учун – “Интеллектуал ривожлантириш”, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари рўйхатида турувчи болалар учун –“Тарбия ва спорт-соғломлаштириш”, болаларда экологик маданиятни шакллантириш ва техник ижодкорликни ривожлантириш мақсадида “Экологик-биологик”, “Техник ижодкорлик” ҳамда “Бадиий ижодиёт” йўналишидаги оромгоҳлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Семинарда ушбу масалага дахлдор бўлган бошқарма, корхона раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ташқарисидаги барча оромгоҳ директорлари, хисобчилари, оромгоҳларда фаолият юритадиган тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари, ошпазлар, барча муттасади корхона ва ташкилот ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчилари “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишдилар.
Семинар иши 2 босқичда ўтказилиб, 1-босқичда:
Ишчи гуруҳ аъзоларининг “2021 йилги ёз мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ташкил этишда касаба уюшмаларининг роли”, “Шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда болаларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этишга қаратилган таълим-тарбиявий ишлар”, “Кундузги оромгоҳлар фаолиятининг такомиллаштириш истиқболлари”, “Ёзги болалар оромгоҳларида санитария қоида ва меъёрлари талаблари тўғрисида”, “Ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳларида малакали тиббий — профилактик ёрдам кўрсатиш”, “Оромгоҳларда хавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарлик-ларнинг олдини олиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш борасида ички ишлар органларининг вазифалари”, “Ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида маданий – маърифий тадбирларни ташкил этиш”, “2021 йилги ёз мавсумида ёзги болалар дам олиш оромгоҳларида спорт тадбирлари ва мусобақаларини ташкил этиш” тўғрисидаги маърузалари тингланди.
2 — босқичда – ҳар бир ишчи гуруҳ вакили ўзининг контингенти билан алоҳида гуруҳларда машғулот ўтказиб, оромгоҳларда ишларни ташкил этиш бўйича батафсилроқ маълумотлар бердилар.
Семинарни ўтказишдан асосий мақсад мавсумни юқори савияда ўтказиш, болалар ва ўсмирларнинг таътил даврида мароқли ва мазмунли дам олишлари учун барча-шарт шароитлар яратиб беришдан иборат бўлди.