Янгиланаётган Конституция чинакам халқ Конституцияси бўлади.

2023 йил 24 март куни вилоят касаба уюшмалари кичик мажлислар залида тармоқ касаба уюшма ҳодимлари, сиёсий партия вакиллари иштирокида «Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат пойдевори»  мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов иштирок этди.

Тадбирда Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириб, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Умумхалқ муҳокамаларида 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушганлиги, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлиги алоҳида қайд этилиб, янгиланаётган Конституция том маънода халқ Конституцияси бўлганлиги эътироф этилди.

Тадбир давомида Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилаётганлиги моддалар сони 128 тадан  155 тага ошганлиги ҳамда, Конституциямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпайганлиги таъкидланиб, амалдаги Конституциямиз 65 фоизга янгиланганлиги айтиб ўтилди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти, кўлами ва ҳажмидан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирда баён этишга барча асослар борлиги, шу боис Конституциявий қонун лойиҳаси номи “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида” деб ўзгартирилди.

Шунигдек, аҳолидан келиб тушган  таклифларнинг қарийб 20 фоизи, яъни 18 мингтаси айнан парламентни ислоҳ қилиш билан боғлиқ бўлиб, халқ ҳокимиятчилигини кучайтириш, халқ вакиллик органи бўлмиш парламентнинг ролини ва ўрнини, масъулиятини ошириш, унинг ваколатларини янада кенгайтириш, умуман мамлакатимизда парламентаризм, халқ ҳокимиятчилигини янада кучайтиришга қаратилган бир қатор нормалар лойиҳага киритилган.

Янгиланган Конституция жамиятни янада тараққий эттиришга, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли таъминланишига хизмат қилади.

Тадбир якунида иштиокчиларнинг саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб берилди.

 

Жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 23 март куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси    ЖИЭД 9-сонли ҳибсхонасида 2022 йилда жамоа шартномасининг бажарилиши якунига бағишланган ҳамда 2023-2025 йиллар учун тузиладиган янги жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди.

ҲАМКОРЛИК САРИ..

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерациясининг Хатлон вилояти касаба уюшмалари кенгаши делегацияси Сурхондарёга ташриф юзасидан.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан халқаро миқёсда касаба уюшмалари билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида келишув шартномасининг имзоланиши, икки томонлама тузилган ҳамкорлик Меморандумининг тасдиқланиши ва шу асосда йўл ҳариталарининг ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилиши ҳам бунинг ёрқин далилидир.

 Ҳамкорлик Меморандумида белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини таъминлаш ҳамда қўшни давлатлар касаба уюшмалари билан ўзаро тажриба алмашиш амалиётини мунтазам йўлга қўйиш мақсадида икки мамлакат Республика кенгашлари томонидан жорий йил 30 январида 2023 йилга мўлжаланган йўл харитаси тасдиқланди.

Жорий йилнинг 21 февралида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда Тожикистон касаба уюшмалари Федерацияси Хатлон вилояти кенгаши ўртасида 2023 йилга мўлжаланган йўл харитаси ишлаб чиқилиб имзоланди.

Йўл ҳаритасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, тармоқ касаба уюшмалари фаолияти билан яқиндан танишиш ва тажриба алмашиш мақсадида жорий йил 14-16 март кунлари Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Хатлон вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси Ризозода Абдурозиқ Шариф бошчилигида делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Хатлон вилояти касаба уюшмалари Кенгаши делегацияси «Термиз халқаро савдо маркази» мажмуаси, Термиз Археология музейига саёҳат уюштирилиб, музей экспонатлари ҳамда бошланғич касаба ташкилоти фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг, Термиз туманидаги Фаёзтепа ёдгорлиги, Султон Саодат зиёратгоҳлари билан танишдилар.

Вилоят касаба уюшмалари биносида икки дўст биродар вилоятлар касаба уюшмалари фаоллари иштирокида самимий мулоқот бўлиб ўтди. Кун якунида делегация аъзолари «Термиз марвариди» санаториясига ташриф буюдилар. Меҳмонларга санаторий имкониятлари ҳамда фаолияти ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Ташрифнинг иккинчи куни Ҳаким ат-Термизий ва Исо ат-Термизий мажмуаларини зиёрат қилинди. Делегация аъзоларига мазкур мажмуаларга ташриф чоғида алломалар ҳаёти ва фаолияти, асарлари ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.

Ташриф давомида делегация аъзолари «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан касаба уюшмалари вилоят Кенгаши томонидан Термиз шаҳридаги «Амударё» болалар оромгоҳида ташкил этилган байрам дастури ва спорт мусобақаси жараёнларига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида оромгоҳда болаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, халқ фаровонлиги йўлида юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига юксак баҳо берди. Шундан сўнг, меҳмонлар спорт мусобақаларининг очилиш маросимида нутқ сўзлаб, иштирокчиларга омад тиладилар.

Шунингдек, делегация аъзолари мусобақа ўтказиш жараёнларини қизиқиш билан кузатиб, ўзаро шаҳмат, шашка мусобақаларида ўртоқлик ўйинларида иштирок этишди.

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси Хатлон вилояти касаба уюшмалари Кенгаши делегацияси уч кунлик ташриф давомида ўзбек ҳалқининг меҳмондўстлиги, самимийлигини эътироф этиб ўз миннатдорлигини билдирдилар.

Ташриф якунида делегация аъзоларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари улашилиб тантанали кузатилди. 

КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

Барчангизга маълумки, мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023-йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном бериш тўғрисидаги таклифи кўтаринки руҳда қўллаб-қувватланди.

Ўз навбатида, сифатли таълимни таъминлашда бевосита иштирок этаётган педагоглар, ўқитувчиларнинг ушбу жараёндаги самарали фаолияти уларнинг ақлий, интеллектуал, маънавий сифатлари билан бир қаторда уларнинг жисмонан соғлом ва тетик бўлишларини талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” 67-мақсадида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши Ижроия Қўмитаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорликда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида спортнинг мини – футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва велейбол турлари бўйича КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ спорт мусобақаларини ташкил этилди.

Мазкур мусобақа 3 босқичда ташкил этилиб, биринчи яъни сектор босқичи жорий йилнинг 1-10 март кунлари, иккинчи туман босқичи 10-15 март кунлари юқори савияда ташкил этилди.

Қайд этиш керакки, мусобақаларнинг биринчи ва иккинчи босқичида умумий ҳисобда 20 мингдан ортиқ ўқитувчи педагогларнинг иштироки таъминланди.

Мусобақаларнинг ҳар бир тури бўйича баҳсларни адолат мезонлари асосида, очиқ ва шаффоф баҳолаб боришилди. Қизғин курашларга бой ўтган мусобақа якунида Термиз шаҳри жамоаси КАСАБА УЮШМАСИ КУБОГИ соҳиби бўлди.

Шунингдек, мусобақа турлари бўйича ғолибликни қўлган киритган жамоаларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари улашилди.

АЁЛГА ЭҲТИРОМ – ОЛИЙЖАНОБ ҚАДРИЯТ

Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

“8-март халқаро Хотин-қизлар куни” муносабати билан Сурхон тантаналар саройида “Аёлга эҳтиром кўрсатиш – халқимизга
хос олийжаноб қадрият”
деган ғоя остида ўтказиладиган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан тизимда фаолият олиб бораётган аёл ходимлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят кенгаши раиси сўзга чиқиб, аёлларга ўзининг самимий табрикларини изҳор этди. Шундан сўнг вилояти Касаба уюшмалари томонидан аёллар учун байрам совғалари тақдим этилди.

РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий билим эгаллашлари учун шарт-шароит яратиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг ёшларга оид сиёсатида иккита энг муҳим йўналиш бор: биринчиси – ёшларга замонавий билим бериш, иккинчиси – ёшлар бандлигини таъминлаш. Кейинги йиллардаги ислоҳотлар замирида ана шу мақсад мужассам.

Бу борада, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келмоқда.

Бугун Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида талабалар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида ёшлар ва уларни қизиқтирган масалалар юзасидан самимий очиқ мулоқот тарзида ташкил этилди ташкил этилди.

Тадбир давомида ёшларни томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилди. Уларнинг таклифлари тингланиб келгусида ташкил этиладиган ишлар йўналишлари белгилаб олинди.  

КАСАБА УЮШМАСИДАН МИННАТДОРМАН

Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган интилувчан, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ғамхўрлик қилиш ҳамда иш жараёнида фаоллик кўрсатиб келаётган ёшларни моддий рағбатлантириш мақсадида касаба уюшмалари бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Корхона, ташкилотларда тузилган жамоа шартномалари ва келишувларида алоҳида “Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар” бўлими мавжуд бўлиб, ушбу бўлимда кам таъминланган ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш, уларнинг соғлиқларини мустаҳкамлашга кўмаклашишга катта эътибор қаратилган.

Шу ўринда ёшлар ўртасида касаба уюшмаси стипендиясининг жорий этилиши ҳамда  санаторийларга бепул йўлланмаларнинг берилиши кўплаб йигит-қизларимизга қанот бўлаётгани бежиз эмас.

Бугун Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида ташкил этилган тадбир диққат марказида ҳам айни масала бўлди.

Интилувчан, тиришқоқ, ҳаётнинг аччиқ синовларга қарамасдан, олдига улкан мақсадларни қўйиб, ниятларига эриши асносида дадил олға одимлаётган Қорашоева Гуландом айни пайтда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти талабаси учинчи босқичида таҳсил олмоқда. У бу йил касаба уюшмаси стипендиясини олишга муваффақ бўлди. Ижтимоий кўмакка муҳтож Гуландомнинг шароити, ўқишдаги ютуқлари, фаоллиги инобатга олиниб, у жорий йилда касаба уюшмаси стипендиясига муносиб деб топилди.   Моддий томондан қийналган, кези келса ўқишни ҳам ташлаб кетишга рози бўлган қахрамонимиз бугун касаба уюшмаларидан мамнун.

Касаба уюшмаларининг ёшларни қўллаб-қувватлашдаги бу каби  амалий ишлари давом этмоқда.

ХОДИМЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ СОВҒАСИ УЛАШИЛДИ

Янги йил байрами муносабати билан, тизимда фаолият юритиб келаётган ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси байрам совғалари тарқатилди.

Тадбирда Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Хақулов Ахмаджан Махмудович, вилоят кенгаши раиси А.Ахмедов ва кенгаш раиси ўринбосарлари, бўлим мудирлари, тармоқ кенгаши раислари, санаторий ва оромгоҳлар директорлари ҳамда тармоқ масъул ташкилотчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида Металлургия ва машинасозлик саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Хақулов Ахмаджан Махмудович бугунги кунда касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, ташкилот олдида турган муҳим вазифалари тўғрисида тўхталиб ўтди, шунингдек яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан барчани қутлаб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси табригини тадбир иштирокчиларга етказди.

Шундан сўнг, касаба уюшма тизимида фаолият юритиб келаётган 194 ходимлар ҳамда бугунги кунда нафақада бўлган 20 нафар касаба уюшма нуронийларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан тайёрланган янги йил байрами совғалари тарқатилди.

ОИЛАЛАРГА УМИД УЛАШИБ…..

Ўзбек халқи — болажон халқ деб бежизга айтишмайди. Ўзбекистонда азалдан оила ва бола қадри жуда баланд. Ушбу мақол иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳам ўзининг амалий тасдиғини топган эди. Ўзбек халқи 300 мингдан ортиқ қаровсиз қолган болаларни ўзининг иссиқ бағрига олиб катта қилган эди.

Охирги йилларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан болалар соғлиги, чақалоқлар ўлимини олдини олишга жуда катта эътибор берилмоқда.

Шундай бўлсада, аҳоли ўртасида, айниқса, ёш оилалар ўртасида фарзанд кўриш билан боғлиқ муаммолари учраб туради. Бунинг асосий сабабларидан бир ота-оналарнинг қолаверса, турмуш қуриш арафасидаги ёшларнинг ўз соғликларидаги муаммоларга вақтида етарлича эътибор қаратмасликларидан.  Йиллаб фарзандсиз юриш оқибатида қанчадан қанча оилалар ажрашиб кетмоқда.

Шу каби кўнгилсиз ходисаларга чек қўйиш, ёш оилаларнинг фарзандсизлик сабаб ажралиб кетишларининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан фарзанд кўришида муаммолари бўлган ёш оила аъзоларининг соғликларини тиклашга ихтисослаштирилган “Умид гулшани” санаторийсига бепул йўлланмалар бериш тизими йўлга қўйилган.

Куни кеча шу каби ҳайрли тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан амалга оширилди. Узоқ йиллар фарзандсизликдан қийналиб келаётган 3 нафар аёлларга даволаниб соғликларин тиклашлари учун бепул йўлланмалар топширилди.