
Янги Ўзбекистон — Янги касаба уюшмалари шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди.

Ассалому-алайкум азиз меҳмонлар,
Хурматли Касаба уюшма фаоллари!
Аввало, Сизларни ва Сиз орқали барча вилоятимиз касаба уюшма аъзоларини 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами билан билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг эзгу тилакларимни билдираман.
Бугунги кунда вилоятимиз касаба уюшмалари ўз сафида 340 мингдан зиёд аъзоларни бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда яқиндан ёрдам кўрсатиб келмоқда. Халқимиз бугун «Янги Ўзбекистон»ни барпо этишдек муқаддас ғоя атрофида бирлашмоқда. Шунга ҳамоҳанг равишда, касаба уюшмалари ҳам ўз фаолиятини «Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик», «Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари» шиори остида бугунги кун талабидан келиб чиқиб ташкил этаётганлиги таҳсинга лойиқдир.
Бир сўз билан айтганда касаба уюшмалари меҳнаткашлар ташкилотидан умумхалқ ташкилотига айланиб бормоқда.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Юртимизда «11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» деб белгиланиши, «Ўзбекистон касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг ташкил этилиши нафақат соҳа ходимлари, балки бутун меҳнаткаш халқимиз учун катта совға бўлди. Чунки касаба уюшмалари бугунги кунда аҳолини ижтимоий ҳимоясига қаратилган ўз мақсади, йўналиши, янгича ёндашув асосида ишлаётган кучли бошқарув тизимига эга ташкилот сифатида жамиятда ўз ўрнига эга бўлди.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари !
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори асосида меҳнатсевар, захматкаш халқимизни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида касаба уюшмаларининг салмоқли ўрнини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Халқ хўжалигининг барча жабҳаларида бўлаётган ўзгаришларда, амалга оширлаётган ислоҳотларда касаба уюшмаларининг роли беқиёсдир.
Юртбошимиз раҳномолигида биргина Сурхондарё вилоятида сизнинг бевосита иштирокингизда «Аёллар дафтари» тизими орқали ўтган давр мобайнида 100 мингдан ортиқ аёлларга турли кўринишдаги кўмаклар берилиб уларнинг турмуш тарзи яхшиланишига эришилди.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, саломатлигини мустахкамлаш мақсадида кейинги 5-6 йилда вилоятимизда “Амударё” болалар оромгоҳи ҳамда “Термиз марвариди”, “Хўжаипок” ҳамда “Сангардак” санаторийлари қурилиб фойдаланишга топширилиши 15 мингга яқин юртдошларимиз ҳамда чет эл фуқароларининг дам олиш ва соғликларини тиклашда қўл келмоқда.
Мазкур бунёдкорлик ишларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан вилоятимизга 250,0 млрд. сўмдан ортиқ инвестиция киритилганлигини этироф этишимиз жоиз!
Қайд этиш керакки, биргина жорий йил 10 ойи давомида 1600 нафардан ортиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзолари, санаторийларда соғломлаштирилди, ушбу мақсадга 10 млрд сўм маблағ сарфланди.
19 минг нафардан ортиқ болаларнинг оромгоҳларда дам олишлари ташкил этилган бўлса, 1900 нафардан зиёд ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг республикамиздаги диққатга сазовор қадамжоларга жумладан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳатлари ташкил қилинди.
Азиз дўстлар!
Янги Ўзбекистонда «Инсон қадри учун» ғоясини умуммиллий ҳаракатга айлантиришда давлат ва жамоат ташкилотлари билан бир қаторда, ҳеч шубҳасиз, касаба уюшмалари ҳам муҳим ўрин тутади. Бугунги касаба уюшмалари ҳалқ дардини тинглайдиган, уларнинг муаммоларини ҳал этадиган, ишчи-ходимларнинг меҳнатга оид ҳуқуқларини таъминлайдиган катта ижтимоий кучга эга бўлган ташкилотдир. Шубхасиз, ватанимиз тарақиёти, юрт ободлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлаш борасида касаба уюшмаларининг иштироки бундан кейин ҳам янада кучайиб боради.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни қутлуғ айём – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни билан яна бир бор самимий муборакбод этиб, Сизларга сиҳат-саломатлик, олижаноб ишларингизда улкан зафарлар тилайман.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусоффо бўлсин. Хонадонларингиздан ҳеч қачон тинчлик-хотиржамлик, файзу барака аримасин!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурининг бандлари ижросини таъминлаш ҳамда 11 ноябрь – «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида талабалар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ҳамда «Катта хаётга – касаба уюшмалари билан» акцияси доирасида китобхонлик викторинаси ташкил этилди.
Тадбирни ташкил этишдан мақсад — ёшларни касаба уюшмалари фаолиятига кенгроқ жалб этиш ҳамда уларнинг бу борадаги билимларини ошириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтиришдан иборат.
Тадбирда касаба уюшмалари фаолияти, қонунчилик асослари, касаба уюшмасини тузиш тартиби ва бошқа соҳага алоқадор масаллар юзасидан маъумотлар бериб ўтилди
Тадбир якунида юртимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳамда касаба уюшмалари фаолиятига оид масалалар юзасидан тузилган саволлар асосида китобхонлик викторина ташкил этилди. Викторинада фаол иштирок этган талабаларга тиббиёт анжомлари ҳамда китоблар совға тариқасида улашилди.
Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Мустақиллик 31 йиллик байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий-спорт тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан 2022 йилда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури доирасида корхона ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган ходимлар ўртасида “Инсон қадри улуғ” шиори остида хайрия акцияси ташкил этилди
Акция доирасида вилоятнинг олис ва чекка худудларида, мураккаб иқлим шароитида яшовчи кам таъминланган, кўп болали оилаларда истиқомад қилувчи 3 нафар аёлларга Сангардак дам олиш масканига, Шеробод ва Музработ туманида истиқомад қилувчи 2 та оилага Умид гулшани санаторийсига бепул йўлланмалар тақдим этилди
Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва аҳоли вакиллари, жумладан кекса авлод вакиллари, фукаролар ва ёшлар билан учрашиш мақсадида жорий йилнинг 06 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхандарё вилояти кенгаши раиси А.Ахмедов ва Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси С.Қосимовлар Сариосиё тумани “Кончилар”, «Маданкон», «Маржона» ва «Бойсунобод» маҳаллаларида бўлди.
Учрашувда Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунтиришлар бериб, аҳоли бирдамлик кўрсатган ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этишлари, референдумда иштирок этиб, ўз келажаклари учун овоз бериши кераклигини таъкидлади.
Шунингдек, халқ бирдамлиги ҳар доимгиданда муҳим эканлигини айтиб ўтдилар. Учрашувлар кўтаринки рухда ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритириш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси давом этмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва аҳоли вакиллари, жумладан кекса авлод вакиллари, фукаролар ва ёшлар билан учрашиш мақсадида жорий йилнинг 07 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхандарё вилояти кенгаши раиси А.Ахмедов ва Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси С.Қосимовлар Сариосиё тумани “Теракзор”, «Бўйрапуш» ва «Келажаксари” маҳаллаларида бўлдилар.
Учрашувда Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунтиришлар бериб, аҳоли бирдамлик кўрсатган ҳолда муҳокамаларда фаол иштирок этишлари, референдумда иштирок этиб, ўз келажаклари учун овоз беришлари кераклигини таъкидладилар.
Шунингдек, сўзга чиққан нуронийлар, ёшлар ва фаол хотин-қизлар ўз сўзларида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 90 моддасига ўзгартириш киритилганлигини маъқулладилар. Халқ бирдамлиги ҳар доимгиданда муҳим эканлигини айтиб ўтдилар. Учрашувлар кўтаринки рухда ўтказилди.
Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамаси ҳақида ташвиқот олиб борилди.
Вилоят Матбуот уйида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ҳамкорликда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Менинг Конституциям” жамоатчилик муҳокамаси тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамаси ҳақида ташвиқот олиб борилди. Лойиҳа мазмуни киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг халқчил тилда ва тушунарли тарзда ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Шунингдек, жамоатчилик вакилларини ҳам мазкур сиёсий жараёнда фаол бўлишлари таъкидланди.
Қизғин мухокамаларга бой ўтган тадбир якунида иштирокчилар томонидан Конституцияга киритилаётган қўшимчаларни қўллаб-қувватлаш билан бирга бир қатор таклифлар ҳам билдирилди.