“Соғлом бола йили” дастури тадбирлари бажарилмоқда

2014 йил 4 март кунида Олтинсой тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида, туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгашининг 2014 йил “Соғлом бола йили” Давлат дастурида “Таълим тўғрисида”ги қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” III-босқич талабларини амалга ошириш мақсадида бошланғич синфлар бўйича харакатдаги семинари ўтказилди.Бошланғич синфларда дарслари намунали деб топилган бир гуруҳ тажрибали ва тадқиқотчи фидойи ўқитувчилардан 15 нафарига туман касаба уюшма кенгаши қимматбаҳо совғалари топширилди

Тадбир ўтказилди.

Ангор туман таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг бандларини бажариш мақсадида “Она соғлиги-фарзанд бойлиги” шиори остида хотин-қизлар ўртасида волейбол,арқон тортиш ва армрейслинг спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.Ушбу мусобоқага таълим соҳасида фаолият юритаётган 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар иштирок этишди.Ўтказилган спорт тадбирига Ангор туман таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши 4 миллион сум маблағ сарфлади.Тадбир ғолиблари дипломлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди

Олтинсой туманида ўқувчи қизларга спорт кийимлари тарқатилди

2014 йил 27 февралда Олтинсой туман таълим, фан ва маданият касаба уюшмаси кенгаши томонидан тадбир ташкил этилиб, ушбу тадбирни туман ҳокими, Болалар спортини ривожлантириш ҳомийлик кенгаши раиси Х.Саматовнинг кириш сўзлари билан очилди ва йиғилиш кун тартибидаги масалалар билан таништирилди. Масала юзасидан туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Қ.Сафаров ва таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси раиси М.Шукуровларнинг маърузалари эшитилди.
Тадбир давомида, болалар мусиқа ва санъат мактаби ва санъаткорларнинг байрамона чиқишлари ҳамда спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ташкил қилилинди.Шундан сўнг, “Соғлом бола йили” муносабати билан Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Олтинсой туманига ажратилган 1077 (бир минг етмиш етти) комплект спорт кийимларини 8-март Хотин-қизлар байрами арафасида ўқувчи-қизларга рўйхат асосида тарқатилиди ва тадбир байрамона тарзда ўтказилди.

Жамоа шартномалари якунлари “ЖарқўрғонПахта” ОАЖда кўрилди

2014 йил 22 февралида «Жарқурғон Пахта» ОАЖ бошқаруви раиси И.Холиқов томонидан шартнома шартлари, тадбир, мажбуриятлар юзасидан иш берувчининг ҳисоботи ва ходимлар вакили, касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Алламуродовнинг жамоа шартномаси якунлари бўйича ҳисоботлари эшитилди.
Конференцияда 2014 йил жамоа шартномасининг лойихаси ҳам маъқулланиб, унга киритиш учун ходимлар томонидан таклифлар берилди. Жамоа шартномаларининг муҳокамаларини ташкил этиш, уларга давр талабларидан келиб чиққан ҳолда тадбирларни киритиш юзасидан бирлашма раисининг ўринбосари Қ.Боболов томонидан таклифлар берилди. Музокаралар юзасидан ва шартномаларни тузиш ва бажарилишини муҳокама қилишни ташкил этиш ва уни ўтказиш юзасидан вакиллар ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга бирлашма маъсул ходимлари ва жамият бошқаруви ходимлари томонидан жавоблар берилди.

ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ ЯКУНЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

2014 йил 18 февралда вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари тизимидаги Шўрчи туман “Шўрчидонмаҳсулотлари” ОАЖда Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси А.А.Ахмедов, вилоят агросаноат мажмуи туман, шаҳар касаба уюшмалари кенгашлари масъул ходимлари, тармоқдаги йирик корхона ва ташкилотлар касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирокида жамиятда 2013 йил “Обод турмуш йили”да жамоа шартномасининг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг 50 нафар вакиллари иштирокидаги конференцияси ўтказилди.
“Шўрчидонмаҳсулотлари”ОАЖ бошқарув раиси О.Чўтов томонидан шартнома шартлари, тадбир, мажбуриятлари юзасидан иш берувчининг ҳисоботи ва ходимлар вакили Ш.Назарованинг жамоа шартномаси якунлари бўйича ҳисоботи эшитилди.
Жамиятда иш ҳақларининг ўз вақтида тўланиши юзасидан олиб борилаётган ижобий ишлар, ишчи, хизматчиларни бепул иссиқ овқат билан таъминлаш, цехларда меҳнат шароитларини яхшилаш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маданий-оммавий тадбирлар, спорт-соғломлаштириш тадбирларини кўпроқ ўтказиш, янги иш ўринларини яратиш, касаначилар меҳнатини ташкил қилиш, ишчи, ходимлар айниқса кам таъминланган оилалар вакилларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилган ишлар иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботларида ўз аксини топган.
Бирлашма раиси А.Ахмедов касаба уюшлмалари олдида турган вазифалар юзасидан маъруза қилди.

Коференция ўтказилди

2014 йилнинг 14 февралида Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг навбатдан ташқари VI-конференцияси ўтказилди.
Конференцияда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2010 йил июлидан 2014 йил февралигача фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида ҳисоботи эшитилди.Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг навбатдан ташқари VI-қурултойига делегатлар сайланди.

Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида «Меҳнат сохасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар»мавзусидаги Давра суҳбати

Жорий йилнинг 12 февраль куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг катта залида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди.Унда Федерация Кенгашининг вакили ,вилоят хокимлиги ,вилоят бошқармалари,бирлашмалари,муассасалари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Давра суҳбатида вилоят бошкарма ва ташкилотлар раҳбарлари дастур бўйича маъруза қилдилар.Маърузадан кейин “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар”юзасидан савол-жавоблар ,таклифлар ва мулохазалар қилинди.Жамоа шартномаларининг муҳокамалари жараёнида ва туманларда ўтказиб келинган очиқ мулоқотларда ишчи-хизматчилар томонидан меҳнат муносабатларида юзага келаётган айрим муаммоларни ечимини топишда ҳамда Давра суҳбати қатнашчилари томонидан кўтарилган саволларга таклиф этилган вилоят хокимлиги,вилоят бошқармалари,бирлашмалари,муассасалари раҳбарлари жавоб беришди.

«Мехнат сохасидаги мухим ахамиятга молик масалалар» мавзусида давра сухбатлари ўтказилди.

2014 йилнинг 28-29 январь кунлари вилоятнинг Бойсун,Шеробод,Қизирик,Музработ,Ангор ва Термиз туманларида 30-31 январь кунлари Жарқўргон,Қумқўрғон,Шўрчи ва Олтинсой туманларида 4-5 февраль кунлари Денов,Сариосиё ва Узун туманларида ўтказилган давра сухбатларида туман хокимларининг ўринбосарлари ,тумандаги давлат ,нодавлат ташкилотлари рахбарлари,касаба уюшма органлари рахбарлари ,бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари ва фаоллари катнашди.Давра сухбати кўтаринки рухда ўтди.

Туманларда ўқув-семенарлари ўтказилмоқда.

2014 йил 1 февраль куни Олтинсой туманидаги барча тармоқ касаба уюшма органлари раҳбарлари, бошланғич касаба уюшма ташкилот раислари, тумандаги фермер хўжаликлари рахбарлари ва умумтаълим мактабларининг директор ўринбосарлари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.
Унда, жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш, уларнинг экспертизадан ўтказиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари тўғрисида маърузалар қилинди.