“Kasaba uyushmalari — faxriylarga”
Мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалтиришга ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларига ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида вилоятда яшовчи 145 нафар 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг ҳар бирига 400,0 минг сўмдан пул мукофоти тарқатилди.
Шунингдек , Ватанимиз истиқлолини, халқимизнинг тинч ва осойишталигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган 10 нафар ҳарбий хизматчиларни хотирлаб, уларнинг оила аъзоларига 250,0 минг сўмдан моддий ёрдамлар кўрсатилди.