Байрам тадбири

Шеробод тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан жорий йилнинг 29 июл куни 50 нафар кам таъминланган тармоқ ходимларига 7 турдаги жами 3000 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 32 нафар тармоқда самарали меҳнат қилиб келган нафақадаги кекса педагог ходимларга ҳайит байрами муносабати билан жами 1 250 000 сўмлик совғалар тарқатилди

Stol tennisi musobaqasi o’tkazildi

Яқинда Термиз шахридаги Олимпия захиралари коллежида “Ўзбекистон Республикаси алоқа , ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари Давлат қўмитаси хамда Ўзбекистон алоқа ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Кўчма соврини ” учун Сурхондарё вилояти алоқа ташкилотлари ўртасида стол тенниси бўйича 35 ёшгача аёллар ва эркаклар ҳамда 35 ёшдан юқори аёллар ва эркаклар ўртасида вилоят босқичи мусобакаси ўтказилди. Мусобақада вилоятдаги алоқа ташкилотларидан 9 та жамоа фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган жамоалар ташкилий қўмитанинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар

«Sog’lom oila» shiori ostida oilaviy sport musobaqasining viloyat bosqichi o’tkazildi.

Жорий йилнинг 25 июль куни Термиз шахар Олимпия захиралари коллежида «Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш , улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига маъсулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада Термиз шахар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 22 нафар оилалар иштирок этиб , ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг эсдалик дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«Intellektual»rivojlantirish oromgohi tashkil etildi.

Сурхондарё вилояти Узун тумани худудида жойлашган Х.Қулниёзов номли болалар соғломлаштириш оромгоҳи базасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг бевосита ёрдами билан 100 нафар иқтидорли ўқувчилар учун «Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи» ташкил этилди

«Sog’lom oila» shiori ostida oilaviy sport musobaqasining tuman bosqichi o’tkazildi

«Соғлом бола йили» Давлат дастурига мувофиқ мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш , улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига маъсулият ҳиссини шакллантириш мақсадида Жарқўрғон туманида “Соғлом оила” шиори остида туман оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.Мусобақа ғолиблари касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар

Тадбир ташкил этилди

Ангор тумани таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан хамкорликда «С.Рахимов» номли болалар соғломлаштириш оромгохида ўқувчилар ўртасида «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаси ташкил этилди.
Ушбу мусобақада «Қалқон» гурухи 1 – ўринни, «Ёш спортчилар» гурухи 2 – ўринни эгаллашди.Ғолиб жамоаларга туман касаба уюшмаси кенгаши,камолат ЁИХ кенгаши,Болалар спорти ва Ёшлар кўнгилли спорт жамиятларининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.

Bolalar sog’lomlashtirish oromgoxlari mavsumni boshladilar

Жорий йил ёз мавсумида Сурхондарё вилояти бўйича 8 та тоғ ва тоғолди стационар болалар соғломлаштириш оромгохлари фаолият кўрсатиши режалаштирилган бўлиб ,ушбу оромгохларда мехнаткашларнинг 5000 нафардан зиёдроқ фарзандлари соғломлаштирилиши кўзда тутилган.Бугунги кунда болажонларнинг мазмунли ва мароқли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.17 июн холатиги 1694 нафар болажонлар соғломлаштирилмоқда

2014 yil yozgi sog’lomlashtirish mavsumi boshlandi

Сурхондарё вилоятида 2014 йил ёз мавсумида болажонларнинг мароқли ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида вилоят худудидаги барча шарт-шароитларга эга бўлган 8 та стационар оромгохларидан шу йилнинг 7 июнидан “Вахшивор” ,12 июн кунидан “Х.Қулниёзов” номли , “Мироб”,”Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод”,”Нефтчи” болалар соғломлаштириш оромгохлари ўз фаолиятларини бошладилар

«Sho’rchidonmahsulotlari» ochiq aksiyadorlik jamiyati kasaba uyushma qo’mitasida amaliy o’quv-seminar o’tkazildi.

Амалий ўқув-семинар 2014 йил 22 май куни соат 9-00 да семинар иштирокчиларини рўйхатга олиш билан бошланди.
Семинар иштирокчилари икки гуруҳга бўлинган ҳолда тумандаги фаолияти намунали йўлга қўйилган “Шўрчидонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти ва тумандаги 59-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмиталарига ташриф буюришди ва уларнинг фаолияти билан танишишди.
Семинарни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов очиб, Республикамизда, вилоятимизда Давлатимиз раҳбари ва Ҳукумати ташаббуси билан амалга оширилаётган ижобий ишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самараси, касаба уюшмалари тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида гапирди.
Шунингдек, вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятида касаба уюшмаларининг тутган ўрни ва роли ҳақида ҳамда олиб бораётган фаолияти, касаба уюшмалари тизимидаги такомиллаштиришнинг мазмун-моҳияти тўғрисида сўзлади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маданий-маърифий ишлар бўлими мудири Л.Холмўминова “Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини оширишнинг устувор вазифалари” тўғрисида маъруза қилди. У йиғилиш иштирокчиларига бугунги кунда касаба уюшма ташкилотларининг олдида турган вазифалар тўғрисида атрофлича тушунча бериб ўтди.
Шунингдек, ўқув-семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Муҳаммадиев “Касаба уюшма ташкилотларида ташкилий ишларни Устав талаблари асосида йўлга қўйиш ва бу борада бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Анарбоев “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни ташкил этиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, юридик бўлими етакчи юрисконсульти А.Бабаяров “Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Д.Шукуров “Меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнаткашларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва бу борада жамоатчилик назоратини ташкил этиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ў.Ўтаганов “Касаба уюшма ташкилотларида маданий-маърифий ва спорт ишларни ташкил ва туризмни ривожлантириш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, молия бўлими мудири Р.Холматов “Молиявий масалаларда амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя этиш, аъзолик бадаллари тушуми тўлиқлигини таъминлаш, молиявий интизомга риоя этиш соҳасида бошланғич ташкилотларнинг вазифалари, касаба уюшма бюджети маблағлари ҳисобидан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштиришни ташкил қилиш ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги, ижтимоий суғурта бўлими мудири Ў.Мирзаев “Ягона ижтимоий тўловдан ажратмалар ҳисобига ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш учун йўналтирилган маблағларни мақсадли сарфлаш тўғрисида”ги, “Шўрчидонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Назарова ““Шўрчидонмаҳсулотлари” очиқ акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитасининг ижобий иш тажрибаси тўғрисида”ги, Шўрчи туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси М.Рахмонова “Шўрчи туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма қўмитасининг ижобий иш тажрибаси тўғрисида”ги маърузалари билан иштирок этишди.
Ўқув-семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши маданий-маърифий ишлар бўлими мудири Л.Холмўминова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов, молия бўлими мудири Р.Холматовлар жавоб беришди.