Buxoro shaxriga sayohat

Жорий йилнинг 17-19- июль кунлари Ангор туман таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши 1- мактабгача таълим муассасасининг бошланғич касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда 25 нафар касаба уюшмаси аъзолари Бухоро шаҳрига саёҳати уюштирилди. Бунга касаба уюшма кенгаши бюджетидан 2.5 млн. сўм пул ажратилди.

“ Uch avlod uchrashuvi ” tadbiri o’tkasildi.

2015 йил 15 июль куни “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини бажариш доирасида Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, “Камолот“ Ёшлар ижтимоий харакати ва “Нуроний” жамғармаси ҳамкорликда миллий қадриятлар ва анъаналарни тарғиб этиш мақсадида “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказишди. Тадбирда муносиб фарзандларни тарбиялаган кекса отахон ва онахонлар, ҳозирги кунда мустақил юртимиз равнақи учун ҳисса қўшаётган истеъдодли спортчи ва санъаткор ёшлар иштирок этишди. Тадбир сўнгида ёш талантларнинг мусиқий дастури намойиш этилди.

Mehrga tashna insonlar

Жорий йилнинг 16-июль куни Рўза ҳайити байрами муносабати билан Денов туманидаги «Эркаклар мурувват» уйида маданий – маърифий тадбир ташкил этилди. Меҳрга ташна инсонларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

“ Eng namunaviy boshlang’ich tashkilot ” ko’rik — tanlovi

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2015 йил 10 июлдаги Р-25/54с ҳамда 13 июлдаги Р-25/55с сонли қарорлари асосида касаба уюшмалари фаолларининг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва истқболли режалар билдирилишини ташкил этиш соҳасида уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, ўзаро тажриба алмашишни ташкил этиш, “Энг намунавий бошланғич ташкилот” кўрик — танлови вилоят босқичлари ғолибларини рағбатлантириш мақсадида тадбир 2015 йил 17 июль куни ўтказилди.

Futbol musоbaqasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 6 июль куни Ангор туманида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзусида махалланинг уюшмаган 20-35 ёшдаги йигитлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Футболда ғолиб бўлган жамоаларга туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман махалла жамғармаси томонидан дипломлар ва совғалар топширилди.

“Xonjiza” bolalar oromgohida

Жорий йилнинг 5 июль куни Узун туманидаги “Хонжиза” болалар оромгоҳида “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан борган таълим ходимлари фарзандлари фаол иштирок этишди.

“Faol g’allakor” lar taqdirlandilar

Жорий йилнинг 29 июнь кунида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаcи Шурчи туман кенгаши фаоллари туманда ғалла ўрим-йиғими давом этаётган фермер хўжаликларига чиқиб ўрим-йиғим ишларида фаол иштирок этаётган отрядлардаги комбайн ҳайдовчилари ва бошқа ишчиларини моддий томондан рағбатлантиришди ҳамда уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширишди. Жумладан, тумандаги энг фаол отрядлардан бири бўлган 8-отряддаги энг ёш комбайн ҳайдовчилари Жасурбек Нишонов ва Расулбек Менгбоевларнинг хизматлари тахсинга лойиқ деб топилди.

G’oliblar taqdirlandi

Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Савдо-саноат палатаси вилоят худудий бошқармаси, вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш тўғрисидаги Қўшма қарори тасдикланган.
Мазкур тадбирнинг вилоят босқичи ўтказилиб ушбу куни “энг фаол ёш банк ходими“, “энг фаол ёш фермер”, “энг фаол ёш тадбиркор”, “энг фаол ёш шифокор” ва “энг фаол ёш маданият ходими” номинациялари бўйича 1-2-3-ўринни қўлга киритган ғолиблар тақдирланди.

Viloyat tashkiloti konferensiyasi o’tkazildi.

Cоғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят ташкилоти конференцияси 2015 йилнинг 25 июнь куни ўтказилди.
Конференция ишида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташкилий ишлар бўлими мудири Д.М.Тошматова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Б.М.Мухаммадиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.А.Бакумовлар иштирок этишди.
Конференцияда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2010 йил декабрь ойида бўлиб ўтган V Қурултойидан кейин тизимда амалга оширилган ислоҳотлар ва унинг натижалари, касаба уюшмасининг вилоятдаги ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси М.Ж.Қодированинг ахбороти тингланди.
Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмасининг Қурултойига ва Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Конференциясига делегатлар ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси раислар кенгаши таркиби ва раислар кенгаши раиси сайлаб олинди.
Мазкур конференцияда бошланғич ташкилотлар фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар, келгусидаги режалар тўғрисида делегатлар томонидан таклиф ва фикрлар билдирилди.