Тиббий кўрик ўтказилди
Ангор туманининг биринчи сектор биносида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фондининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун тиббий кўрик ўтказилди. Тадбир давомида аёллар малакали мутахаcсислар томонидан тиббий текширувдан ўтказилди. Шунингдек, хотин-қизларга бепул дори-дармон тарқатилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, биринчи сектор ҳудудига қарашли 12 та маҳаллада яшовчи 385 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган.