
Аёллар меҳнати эътиборда
Жорий йилнинг 17 март куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов ва бошқа масъуллар иштирокида Сурхондарё вилоят Олтинсой туманига ташрифи давомида “Тоғай Мурод” маҳалласида жойлашган “ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб у ерда ишлаётган аёллар билан суҳбати давомида уларнинг муаммолари тингланиб муносиб меҳнат шароитлари билан танишдилар.
Шу кунинг ўзида корхона ошхонаси учун олти миллион сўмлик ошхона анжомлари ва овқатланиш учун идиш товоқлар олиб берилди.