
“Нафосат-2020” номли кўрик танлови
Жорий йилнинг 17 декабрь куни Термиз шаҳар Саънат саройида Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган “Нафосат-2020” номли кўрик танлови ташкил этилди. Кўрик танлов иштирокчиларига тўрт миллион икки юз минг сўмлик совғалар топширилди.