O’quv seminari o’tkazildi
2016 йил 29 апрель куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши катта залида меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномалари аҳамиятини ошириш мақсадида иш берувчилар ва кадрлар хизмати ходимлари учун “Жамоа шартномасининг аҳамияти” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув-семинарида вилоят ҳокимининг вакили, савдо-саноат палатаси, унинг бизнесга кўмаклашувчи марказлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк, тижорат банклари вакиллари, корхона, ташкилот, муассасаларнинг иш берувчилари вакиллари ва кадрлар хизмати вакиллари иштирок этдилар.
Ўқув-семинарда дастурга асосан маърузачилар сўзга чиқишди ва семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш. Бойқулов, бирлашма бўлим мудирлари З. Холов, Ҳ. Норқулов ва М. Анарбоевлар ва бошқалар жавоб беришди.