Душанбе шахрига саёҳат

20.10.2018й.   Денов туман таълим, фан ва маданият  ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши ҳамда Денов туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Термиз-Душанбе йўналиши бўйича Душанбе шахрини диққатга сазовор жойларига сайёҳат  ташкил этилди.

Сайёхатга 30 нафар таълим  ва тиббиёт ходимларининг илғор ва ташаббускор, ўз касбининг моҳир усталари олиб борилди.

 

“ Тил – миллат кузгуси”

20.10.2018й. Ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан тумандаги барча таълим муассасаларида байрам тадбирлари ўтказилди. Тил байрамига бағишлаб бадиий кечалар, махаллий шоир ва ёзувчилар билан давра суҳбатлари ташкил этилди.  

 

“ Устозлар эъзозда”

Узун туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши  томонидан “1 Октябрь – Устоз ва муррабийлар куни” муносабати билан узоқ йиллар давомида таълим тизимида меҳнат қилиб  ҳозирда нафақа гаштини сўраётган таълим фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди