Ҳудудий семинар ўтказилди

2017 йил  ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат  ва мониторингини таъминлаш  бўйича  вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи  томонидан   жорий йилнинг 26 май куни Шеробод туманидаги “Вандоб олтин булоғи”  оромгоҳида ҳудудий семинар ташкил этилди.

Семинарда кўргазмалар ташкил этилиб, уларда Ишчи гуруҳлар томонидан 2017 йилги ёз мавсумида оромгоҳларга тарқатиладиган қўлланмалар, плакатлар, тарқатма материаллар,  фаолият юритиши режалаштирилган тўгараклар, кутубхоналар фаолияти намойиш этилди.

Кўрик-танлови ўтказилди

Жорий йилнинг 25 май куни “Ҳамширалик иши-тиббиётнинг асосий таянчи” мавзусида мутахасисларнинг малака ва маҳоратини юксалтириш, ўрта тиббиёт ходимларининг меҳнатдан манфаатдорлигини ошириш борасида “Ҳамшира – 2017” кўрик танловининг Сурхондарё вилоят босқичи ўтказилди.

Кўрик танловда Термиз шаҳар, туманлар тиббиёт бирлашмалари ва вилоят даволаш профилактика муассасаларидан жами 17 нафар фаол ҳамширалар иштирок этиб, ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди.

Кўрик-танлови ғолибларига Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Ҳамширалар ассоциацияси” ва ҳомий ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Сурхондарё вилоятида “Энг яхши ишчи касб эгаси” танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Меҳнат вазирлиги, Ўрта махсус  касб-ҳунар таълими маркази, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган танлов ишчи-мутахассислар, ўқувчи-ёшларнинг касб маҳоратини ошириш ва уларни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

Танловда 10 та номинация бўйича 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ишчи- мутахассислар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари иштирок этишди.

Танлов ғолиблари  Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси

9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси ўтказилиб, акция доирасида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини ўташ даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва хуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимлари оилаларидан хабар олиб, уларнинг 13 нафарига 500,0 минг сўмдан жами 6 млн. 500 минг сўм манзилли моддий ёрдамлари берилиб, уларнинг 5 нафарига 1 млн. 500 минг сўмлик эсдалик совғалари топширилди.

 

9 МАЙ – ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 15 нафар афғон уруши қатнашчилари ҳамда 55 нафар эҳтиёжманд оила вакиллари ҳолидан хабар олинди. Тадбир доирасида 6 турдаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.